Latest news

23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0

Толибжонов бу йил ҳам "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувида ишлайди News

Толибжонов бу йил ҳам "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувида ишлайди

Бугун олий лигада 6-тур ўйинлари старт олади.

Биз одатдагидек, мазкур турда тўқнаш келадиган жуфтликларнинг ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар статистикасига тўхталамиз.

6-тур. 23 апрель (шанба)
АНДИЖОН - СЎҒДИЁНА
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Андижонда ёш мутахассислар Бахтиёр Ашурматов ва Даврон Файзиев қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Беллашувни тошкентлик Олим Толибжонов бошқариб боради. Аҳамиятлиси, бу ҳакам ўтган йили ҳам мазкур жуфтликнинг Андижондаги ўйинини бошқарган. Ўшанда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. "Сўғдиёна" 2015 йил Толибжонов бошқарган уч ўйиннинг бирортасида ғалаба нашидасини сурмаган. "Андижон" ҳисобида битта ғалаба бор.

2015 йил. "Андижон" иштирокидаги учрашувлар
ОЛМАЛИҚ - АНДИЖОН - 3:2
АНДИЖОН - СЎҒДИЁНА - 3:2

"Сўғдиёна" иштирокидаги учрашувлар
СЎҒДИЁНА - МЕТАЛЛУРГ - 0:0
БУХОРО - СЎҒДИЁНА - 1:0
АНДИЖОН - СЎҒДИЁНА - 3:2
 
МАШЪАЛ - НЕФТЧИ
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Муборакда "Машъал" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарадиган Равшан Эрматов 2015 йил "газчилар" иштирокидаги биттагина учрашувда ишлаган. "Нефтчи" эса, Эрматов ҳакамлигида 5та беллашув ўтказган. "Машъал" ўша битта ўйинда ғалаба қозонган бўлса, "Нефтчи" 5та баҳсдан фақат биттасида ютуққа эришган.

2015 йил. "Машъал" иштирокидаги учрашув
МАШЪАЛ - АНДИЖОН - 2:0

"Нефтчи" иштирокидаги учрашувлар
НЕФТЧИ - НАВБАҲОР - 1:0
НЕФТЧИ - НАСАФ - 0:1
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 4:1
НАВБАҲОР - НЕФТЧИ - 1:0
ОЛМАЛИҚ - НЕФТЧИ - 3:3

ОБОД - БУНЁДКОР
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

"Жар" стадионида бўлиб ўтадиган "Обод" - "Бунёдкор" беллашуви Ҳасан Рўзиевга ишониб топширилган. Айтиш керак, "қалдирғочлар" 2015 йил Рўзиев бошқарган ўйинда "Машъал"га ютқазиб қўйишган.

2015 йил. "Обод" иштирокидаги учрашув
Йўқ

"Бунёдкор" иштирокидаги учрашув
МАШЪАЛ - БУНЁДКОР - 3:2

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика