Latest news

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  30 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  12 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

Тожикистон U-20 футболчиси Шавқат Ҳалимов: "Мен ўзбекман" News

Тожикистон U-20 футболчиси Шавқат Ҳалимов: "Мен ўзбекман"

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон U-20 ҳамда Тожикистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Вакилларимизнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйиндан кейин Тожикистон U-20 терма жамоаси аъзоси Шавқат Ҳалимов фикрларини билдириб ўтди.

"Очиғи, бугун бунчалик оғир ўйин бўлишини кутмаган эдик. Биз кўпроқ имкониятларга эга бўламиз деб ўйлаган эдик, лекин Ўзбекистон ҳам яхши ўйнади.

Жамоамиз яқиндагина тузилган, биринчи ўртоқлик баҳсида Қирғизистонни мағлуб этган эдик. Ўзбекистондек кучли жамоага қарши эса бу биринчи бор ўйнашимиз. Жамоангиз кучли экан.

Бу бизнинг иккинчи йиғинимиз бўлди. Биринчисида Қирғизистонлик тенгқурларимизни иккала ўйинда ҳам ютган эдик.

Мен ва Файзали Сардоров? Файзали ва мен 3-4 йилдан буён ўз чемпионатимизда тўп тепамиз. Шунингдек, миллий терма жамоада ҳам 3 йилдан бери ўйнаймиз. Мен Тожикистонда туғилганман, лекин ўзбекман. Отам ўзбек, онам эса тожик", - дея фикрини якунлади Шавқат Ҳалимов.


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика