Latest news

18:47Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  24 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  13 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  28 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  4 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" Қирғизистон кубоги соҳиби бўлди News

Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" Қирғизистон кубоги соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик футболчи Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" жамоаси Қирғизистон кубогида зафар қучди.

Финалда "Абдиш - Ата"га қарши майдонга чиққан ўшликлар 36-дақиқада Инкум томонидан урилга ягона гол эвазига ғалаба қозонди ва бош совринга эга чиқди. Ушбу учрашувда "Алай" таркибида ҳамюртимиз Тимур Талипов фаол ҳаракат қилди ва жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшди. Финал ўйинидан сўнг Тимур Талипов сайтимизга ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Ички чемпионатда натижамиз яхши бўлмагани сабабли кубок баҳсига жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Жамоадаги кўп футболчилар пандемия сабаб яхши ҳолатда эмасди. Лекин, кубокда ғолиб чиқиб ўз мақсадимизга эришдик. Барча жамоалар кубокни олишга муносиб ўйин кўрсатди. Омад биз томонда бўлди. Жамоамиз 2013 йилдан Қирғизистон кубогида ғолиб чиқа олмаётганди. Шу сабабли биздан барча ғалабани кутди. Пандемия нафақат футболга балки, барча спорт турларига ўз таъсирини ўтказди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик кўришимиз ва тикланишимиз қийин кечди. Барча йиғинларда тайёргарликни бошидан бошлашга мажбур бўлдик. Мухлисларсиз ўйнаш икки ҳисса қийинчилик туғдирди",- дейди Тимур Талипов.  



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика