Latest news

17:43Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  0 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  5 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  1 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  4 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  14 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  48 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  2

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" News

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси бош мураббийи Саад Ал Шеҳри Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Учрашув биз кутгандек қийин руҳда ўтди ва икки жамоанинг ҳам майдон марказини назорат қилишга уринишига гувоҳ бўлдик. Биз кучли ва тактик жиҳатдан уюшқоқ жамоага қарши ўйнадик. Беллашув тенг курашлар остида ўтди, аммо Ўзбекистон вазиятлардан унумли фойдалана олди. Иккинчи бўлимда имкониятлар юзага келтириб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо гол ура олмадик.

Баъзи вазиятларда хотиржамроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Мен мағлубиятда футболчиларни айблай олмайман, чунки Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири эди.

Яҳёнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди. Уларнинг бу усули ҳимоячиларимизни чекинишга ва бир чизиқда туриб, рақибни ўтказиб юбормаслик учун шиддатлироқ ўйин намойиш этишга мажбур қилди.

Биз турнирнинг ушбу босқичидан енгиб ўтишни ҳамда ярим финал ва Париждаги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишни интиқлик билан кутаётган эдик, аммо биз қийин рақибга дуч келдик. Мағлубият учун саудиялик мухлислардан узр сўраймиз. Бу ўйинни хурсанд ҳолда тарк этмадик, лекин ўзимиз учун келажак авлодни кашф этдик. Мағлубият ўтмишда қолди, эндиликда Саудия футболига хизмат қиладиган ёш авлодни шакллантиришга эътибор қаратамиз", — деди Ал Шеҳри.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика