Latest news

21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   1 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4

Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" Қирғизистон кубоги соҳиби бўлди News

Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" Қирғизистон кубоги соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик футболчи Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" жамоаси Қирғизистон кубогида зафар қучди.

Финалда "Абдиш - Ата"га қарши майдонга чиққан ўшликлар 36-дақиқада Инкум томонидан урилга ягона гол эвазига ғалаба қозонди ва бош совринга эга чиқди. Ушбу учрашувда "Алай" таркибида ҳамюртимиз Тимур Талипов фаол ҳаракат қилди ва жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшди. Финал ўйинидан сўнг Тимур Талипов сайтимизга ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Ички чемпионатда натижамиз яхши бўлмагани сабабли кубок баҳсига жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Жамоадаги кўп футболчилар пандемия сабаб яхши ҳолатда эмасди. Лекин, кубокда ғолиб чиқиб ўз мақсадимизга эришдик. Барча жамоалар кубокни олишга муносиб ўйин кўрсатди. Омад биз томонда бўлди. Жамоамиз 2013 йилдан Қирғизистон кубогида ғолиб чиқа олмаётганди. Шу сабабли биздан барча ғалабани кутди. Пандемия нафақат футболга балки, барча спорт турларига ўз таъсирини ўтказди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик кўришимиз ва тикланишимиз қийин кечди. Барча йиғинларда тайёргарликни бошидан бошлашга мажбур бўлдик. Мухлисларсиз ўйнаш икки ҳисса қийинчилик туғдирди",- дейди Тимур Талипов.  



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика