Latest news

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  20 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  7 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин" News

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин"

Coca Cola Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Темур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Самарқандда қийин ўйин бўлишини билардик. “Динамо” турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда ва шу сабабли осон бўлмаслигини билиб тургандик. Бу ўйинда ғалаба қозонганимиз янада яхши бўларди. Танаффусдан кейин мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу эса қийинчилик туғдирди. Ўйинимизда камчиликлар бор, буларни машғулотларда тўғирлашга эътибор қаратамиз. 

Ҳаммамизга маълум, Вадим Карленович жамоаси одатда тўпни ўзида кўпроқ ушлайди, прессингга эътибор қаратади. Бугун унинг жамоаси танаффусдан кейин бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу ҳолатни кўрмагандим. Балки бу натижа ҳам “Динамо”ни ҳозирги вақтда қониқтириши мумкин. Қарши ҳужумда хато қилишимизни кутишди. 

Биринчи даврадаги “Динамо” билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Ҳар томонлама ўзгариш бор. Бизда ҳам фарқ бор. Чунки жамоамиз йигитлари анча ўсишга эришди. Самарқанддаги майдоннинг майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш жуда қийин. Тўпни олиб юриш, алдаб ўтиш ҳолатларида қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, “Динамо” жамоаси ёмон эмас, уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман, - дейди Темур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика