Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Тимур Ҳакимов: "Оёғимни 7000 АҚШ доллари эвазига операция қилишди" News

Тимур Ҳакимов: "Оёғимни 7000 АҚШ доллари эвазига операция қилишди"

2011 йил Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйинлари ва голлари билан халқимиз меҳрини қозонган Тимур Ҳакимов иккинчи даврани Фарғонанинг "Нефтчи" клубида бошлади.

Ҳакимов қишда оёғидаги жароҳатини операция қилдиргани учун бу йилги мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Биз ҳужумчи билан боғланиб операция тафсилотлари ва янги жамоага ўтиши қандай содир бўлгани ҳақида интервью олдик.

- Қишда оёғингизни операция қилдирганингиздан хабардормиз. Ўша жароҳатни қачон олгандингиз?

- Ўтган мавсум биринчи даврада Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида фаолият олиб борганимдан хабарингиз бор. Ушбу жамоа сафида "Обод"га қарши баҳсда жароҳат олгандим. Бироқ яна ярим йил ўйнашга кучим етди. Оғриқлар билан майдонга тушдим. Мавсум тугагач, қишда оёғимни операция қилдиришга мажбур бўлдим.

- Операция кичкина пул бўлмагандир?

- Россия пойтахти Москва шаҳридаги шифохоналардан бирида жарроҳлик столига ётдим. Ушбу операцияга жами 7 минг АҚШ доллари тўланди. Бу пулни Ғанишер Шоғуломов ўз ёнидан тўлаб берди. Шу боис бу инсонга жуда катта миннатдорчилик билдираман.


- Ўтган йил иккинчи даврада "Обод"га ўтиш хато қарор бўлди деб ўйлайсизми?
- "Обод"га ўтишга хато бўлмади. Менга бу жамоада ўйнаш тажриба берди, мен ҳам озми-кўпми клубни олий лигада қолишига ўз хиссамни қўшдим дея оламан. Шунчаки юқорид айтганимдек жароҳатим туфайли 100 фоиз кучим билан ўйнай олмагандим.

- Операциядан кейин качон машғулотларни бошладингиз.

- Операциядан кейин 3 ой ўтиб жисмоний машқлар бажаришни бошладим. Тахминан бир ой давомида шуғулландим, кейин "Оқ-тепа" сафида иккинчи лигада маълум муддат фаолият олиб бордим.

- Таклифлар кўпмиди?

- Иккинчи даврадан олдин битта таклифим бор эди. Вадим Карленовичнинг шахсан ўзи "Нефтчи"га таклиф қилди. Шу боис ўйлаб ўтирганим ҳам йўқ.

- Агар "Нефтчи"дан таклиф бўлмаганида иккинчи лигада, "Оқ-тепа"да қолармидингиз?
- Йўқ, менимча "Оқ-тепа"да қолмасдим. Ҳеч бўлмаса биринчи лига клубларидан бирига ўтишга ҳаракат қилардим. Сабаби жароҳатдан сўнг барибир қайсидир клубда ўйнаб ўйин амалиётига эга бўлишим керакку. Шукурки олий лига жамоа мени ўз сафига қўшиб олди. Ўзимни кўрсатиш учун имконият беришганига хурсанд бўлдим.

- "Нефтчи"да муҳит қандай экан?

- "Нефтчи"да муҳит яхши, йигитлар иноқ. Энди бундан буёғига фақат ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз. Таркибда кучли ва маҳоратли футболчилар жамланишган. Мураббий ҳам кучли. Демак мавсум охиригача барчаси яхши бўлади деб ўйлайман.

- Вадим Абрамов қандай мураббий?

- Ўзбекистонда иккита кучли мураббий бўлса улардан бири - Абрамов. Хатто Ўзбекистоннинг эмас балки бутун Ўрта Осиёнинг энг кучли мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Унинг тажрибаси ёрдамида кўзланган мақсадга эриша оламиз деб ўйлайман.


- Қайси мураббий фаолиятингизда энг муҳим ўрин тутган?
- Алексей Евстафеев. Нимани билсам, нимага эришган бўлсам шу кишининг меҳнати эвазига бўлган. Ундан доим миннатдорман. Фурсатдан фойдаланиб, ҳозир ҳам уларга раҳмат айтмоқчиман.

- Ўз вақтида хориж клубларидан бўлган қизиқишлар қанчалик рост эди?

- Мексикадаги мундиалдан сўнг “Зенит” клубидан таклиф бўлгани ҳақида эшитганман. Клубга ва мураббийга мурожаат қилишган. Қолган клублар ҳақида эса фақат интернетда ўқиганман. Балки улар ҳам қизиқишгандир, балки менга айтишмагандир... Бундан хабарим йўқ.

- Фаолиятингиз давомидаги энг ёрқин хотира.

- Тошкентда ўтган Осиё чемпионати чорак финалида Сурия билан ўйнагандик ва мен 87-дақиқада бошим билан гол уриб жамоамизни Жаҳон чемпионатига олиб чиққандим. Ҳозирга қадар ўша лаҳза энг ёрқин хотира бўлиб турибди. Ўз ватанимизда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгандик. Ғаройиб ҳиссиётлар эди.

- Қизиғи дўстингиз Аббос Махсталиев "Нефтчи"дан кетгач сиз "Нефтчи"га келдингиз...

- Аббос билан ҳар ўйиндан кейин гаплашиб турамиз. Унинг "Навбаҳор"га ўтиб кетгани албатта ёмон бўлди. У билан яна бирга ўйнашни хоҳлардим, аммо бу футбол. Кимдир кетади, кимдир келади. Аббос билан ҳали кўп бир жамоада тўп тепишга умид қиламан. Унга барча ўйинларда омад, фақат "Нефтчи"га қарши баҳсларда эмас (кулади).


- Нима учун Фарғонадаги ўйинларга мухлислар жуда кам келишмоқда?
- Исталган жойда мағлубият бўлаверса мухлислар ташрифи камайиб кетиши табиий хол. Фарғоналик ашаддий футбол мухлислари албатта салбий натижалардан хафалар. Шундай экан уларни фақат ғалабалар ва чиройли ўйинлар билан стадионга қайтарса бўлади. Водий халқи футболни жуда севади, буни жуда яхши биламан.

- "Пахтакор" билан баҳсда жамоага нима бўлди?

- Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Хатто ўша Европанинг гранд клублари ҳам йирик мағлубиятларга учраб туришади. "Пахтакор" билан ўйиннинг биринчи бўлимида яхши ўйнагандик. Аммо иккинчи бўлимда биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин негадир ўйинимиз бўшашиб кетди. Ўша мағлубиятни унутган ҳолда бошқа бундай натижалар қайд этмасликка ҳаракат қиламиз. Йигитлар билан барчасини гаплашиб олдик.  

- Ўзбекистон ўсмирлар ва олимпия терма жамоаси собиқ футболчиси сифатида миллий терма жамоамизга қандай тилакларингиз бор?

- Халқимиз сингари биз ҳам терма жамоамиздан фақат ғалаба ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини кутаяпмиз. Худо хоҳласа олдинда турган иккита ўйинда ғалаба қозониб Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга йўлланма қўлга киритилади. Терма жамоа либосида майдонга тушган ҳар бир футболчи ортида халқи турганини ҳис қилади, шундай экан мухлислар ҳам жамоани қўллаб-қувватласа исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Ишониш керак холос.

Нарзулла Сайдуллаев


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика