Latest news

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  5 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Терма жамоамизнинг ҳимоя қўрғони бўлган Ашурматов энди мураббий бўлиб ишлайди News

Терма жамоамизнинг ҳимоя қўрғони бўлган Ашурматов энди мураббий бўлиб ишлайди

Ўз вақтида миллий терма жамоамиз ҳимоя қўрғони бўлган Бахтиёр Ашурматов эндиликда мураббий сифатида Миржалол Қосимовга яқиндан ёрдам берадиган бўлди.
Футболчилик даврида терма жамоамиз либосида 54 бор майдонга тушган Бахтиёр Аъзамович 2013 йилнинг иккинчи ярмидан мураббийлик соҳасида иш бошлаганини яхши эсласангиз керак. Биринчи лигада “Гулистон”ни кучлилар сафига олиб чиққан 38 ёшли мураббий 2013 йили олий лигада курашчан клуб сифатида шакллантира олганди. Бироқ юзага келган молиявий муаммолар туфайли жамоа 2013 йилнинг ўзидаёқ яна қуйи лигага равона бўлганди. Лекин шунга қарамай Ашурматов мухлисларда илиқ таассурот қолдирганди.

Жорий мавсум бошида эса унга ҳаттоки олий лиганинг бир қатор клубларидан қизиқарли таклифлар келиб тушгани бор гап. Чемпионат стартига оз муддат қолган бир пайтда Бахтиёр Аъзамович “Навбаҳор”ни қабул қилиб олди. Мураббий сифатида иккинчи жамоаси бўлмиш “Навбаҳор”да у таркибни асосан маҳаллий футболчилар ҳисобига кучайтиришга эътибор қаратди. Шунингдек бир қатор етакчи ўйинчилар билан таркибни шакллантира олди. Афсуски Наманган клубида ҳам бу йил моддий имкониятлар яхши бўлмаётгани қулоққа чалинмоқда. Олинган маълумотларга кўра, ҳозиргача футболчилар ойлик маошларини олишмаган. Фақатгина 2-3та ўйиннинг мукофот пуллари берилган.

Гарчи вазият шундай бўлса-да, “Навбаҳор”нинг қайд этаётган натижалари мақтовга лойиқдир. Камтарона молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, мураббий Наманганда ҳам яна бир рақобатчи жамоа шакллантира олганига гувоҳ бўлмоқдамиз. “Лочинлар”ни айни пайтда турнир жадвалида 5-ўриндан жой эгаллаб туришида табиийки бош мураббийниг ўрни катта.

Мана шундай ижобий фаолиятдан сўнг Ашурматов миллий терма жамоага таклиф этилди. Ўқувчиларимизга яхши маълумки, илгари Қосимов-Ашурматов миллий терма жамоамизда бирга ўйнаган. Эндиликда улар мураббий сифатида ҳам бирга ишлайдиган бўлди.

Маълумот учун:   
Ашурматов Бахтиёр Аъзамович
Туғилган йили: 25 март 1976 йил
Туғилган жойи: Қўқон, Ўзбекистон
Фуқаролиги: Ўзбекистан
Бўйи:187 см
Вазни:85 кг
Лавозими: Бош мураббий
Клуби:“Навбахор”

Футболчилик фаолияти:
1994—1997 “МҲСК”
1997—1999 “Пахтакор”
2000 “Дўстлик”
2001—2002 “Пахтакор”
2003 “Спартак-Алания” 6 (0)
2003 “Торпедо-Металлург  5 (0)
2004—2005 “Пахтакор”
2005—2006 “Крилья Советов”  1 (0)
2007—2009 “Қурувчи”/“Бунёдкор”  62 (1)
2010 “Хоразм”13 (1)
2011—2012 “Локомотив” (Тошкент)
 
Ўзбекистон миллий терма жамоасида
1997—2008 Ўзбекистон  54 (1)[1]

Мураббийлик фаолияти
2012—2013 “Гулистон”
2014— “Навбаҳор”
 

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика