Latest news

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида News

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида

Бугун "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга жонли эфирда катта интервью берди.

Суҳбат давомида Улуғбек Мирзаев жамоанинг ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновга "Навбаҳор" қизиқаётгани ва ойига 100 миллион маош бериши ҳақида айтди. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида Тўхтасинов билан боғландик. 

"Бунёдкор" билан 31 декабргача шартномам бор. Клублар билан бундай гап бўлмаган. Қаердан олиб гапиришди. Пулларини нега ошкор қилди? Қаердан билди буни Улуғбек ака? Бўлмаган нарсаларни интервьюда гапирган.  Балки 2-3 миллиард оларман. 100 миллион йўқ нарса ҳақида интервью беряптилар",- дея гап бошлади футболчи.

-  "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга берган интервьюсида сизга "Навбаҳор" қизиқиш билдираётганини айтди. Аслида бу борадаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча юқорида таъкидлаганимдек 1 ой шартномам мавжуд. Клуб ихтиёридаман. Улуғбек Мирзаев йўқ нарсани гапирди. 

- "Навбаҳор" таклифи қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Клублардан таклифлар бўлган. "Навбаҳор" икки йилдан бери қизиқади. Бироқ уларга жавоб берганим йўқ. "Бунёдкор" билан келиша олсак кўрамиз. 

- Нурилло Тўхтасинов легионерга айланадими ёки ўзимизда қолишни афзал кўрадими?

- Бир қарорга келамиз. Ота-онам билан гаплашиб, хориж вариантини ҳам умуман барчасини кўрамиз. Бўлмаса ўзимизда тўп тепаман.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика