Latest news

12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   2 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  13 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  10 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  22 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳеч нима демайман, сабаби..." News

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳеч нима демайман, сабаби..."

Осиё кубоги-2023 "F" гуруҳ 3-тур доирасидаги Саудия Арабистони — Таиланд ўйинидан сўнг Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Масатада Иши ва дарвозабон Саранон Ануинлар матбуот анжуманида қатнашишди.

Саранон Ануин: - Таиланд гуруҳ босқичида бита ҳам гол ўтказмаган иккинчи жамоадан бири бўлди. Кейинги босқичда ушбу анъанани давом эттира оласизларми?

- Биз ўз ишимизни бажаришда давом этамиз. Кейинги учрашувларда кучлироқ рақиблар билан ўйнаймиз. Энди осон рақибнинг ўзи йўқ.

Масатада Иши: - Саудияга қарши учрашувда 11та янги футболчини майдонга туширдингиз. Бунга сабаб нима?

- Асосий таркиб футболчиларимизга дам бериш керак эди. Бугун майдонга тушган футболчиларнинг ўйинидан жуда қониқдим. Биз Саудия Арабистони билан дуранг ўйнадик, Саудия Арабистони эса Осиёда энг кучлилардан бири.


Саранон Ануин: - Ушбу мусобақадаги биринчи ўйининг ва бугун сен пенальтини қайтардингиз. Биринчи учрашув ҳақида нималар дея оласан?

- Асосий мақсадим жамоамга ёрдам бериш ва гол ўтказмаслик. Дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик бу албатта ёқимли ва кейинги учрашувларда шундай ҳаракат қилишида давом этишимиз керак.

Масатада Иши:  - Таиланд терма жамоаси кейинги босқичга чиқди. Кейинги рақиб эса Ўзбекистон. Ўзбекистон терма жамоаси ва нимчорак финал учрашуви ҳақида нималар дея оласиз?

- Ўзбекистон ҳақида ҳеч нима демайман, чунки мен кўпроқ ўзимнинг жамоам ҳақида ўйлашим керак. Кейинги рақиб ҳақида ўйлашга ҳали эртага. Бугун ўйин ўтказиб, жисмоний ҳолатимизни тиклаб олайлик. Кейин эса Ўзбекистонни таҳлил қилишга ўтамиз.

Масатада Иши: - Жамоангиз гуруҳ босқичида намойиш этган ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Таиланд терма жамоаси умуман олганда ушбу турнирда яхши иштирок этмоқда. Биз кейинги босқичга чиқдик ва асосий вазифамизни бажардик.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика