Latest news

22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  0 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  1 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  12 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  3 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  3 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  1 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0 19:22"Навбаҳор" беларуслик легионер трансферини эълон қилди  8 19:08Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"  0 18:50Ўзимизнинг карикатура. Ҳамшаҳарларнинг дарди бир  2 18:28ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади  0 18:07Сюрпризларсиз: Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  2 17:41Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов, Александр Лобанов... Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчилари ОФКнинг "B" лицензиясига ўқимоқда  7 17:26Transfermarkt Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархларини янгилади. Алиқулов ва Турғунбоев қанча бўлди?  1

Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили News

Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили

Рогачнинг четлатилиши, Ҳошимовнинг голи ва бошқа вазиятлар муҳокама қилинди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" Телеграм-канали муаллифи) Суперлиганинг 23-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилиб чиқди.


"Пахтакор" - "Андижон"

ВИДЕО

Мураккаб вазият. Мавжуд такрорий вазиятлар асосида тўпнинг футболчилардан бирининг қўлига теккан-тегмаганини аниқ айтиш қийин. Икки ўйинчи тўп учун курашмоқда, позиция учун курашда қўлларидан фойдаланишмоқда. Агар ВАРда бошқа такрорлар бўлганида ва тўп "Пахтакор" ўйинчисининг қўлига теккани аниқланганда, гол бекор қилиниши керак эди. Агар тўп "Андижон" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлса, пенальти белгиланиши лозим эди. Эҳтимол, тўпнинг футболчилардан бирининг қўлига теккани ҳақида ҳеч қандай далил бўлмагани сабабли, ВАР ушбу ҳолатга аралашмаган.


"Локомотив" - "Насаф"

ВИДЕО

Ҳакам "Локомотив" ўйинчисини ўзига қарата айтилган ҳақоратли сўзлари учун майдондан четлатиб, тўғри қилди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Бу ерда "Сурхон" ҳимоячисининг қўлини атайлаб ҳаракатлантирганини кўрмаяпман. У майдонга йиқилган пайтда тирсаги билан тўпга озгина текканга ўхшади. Бироқ тирсак ерга таянч вазифасини ўтаган, қўл танага ёпишиб турган, шу сабабли ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ён ҳакамнинг қарорини эътироф этмоқчиман - у "Сўғдиёна" ўйинчисига ҳужумни якунлашга имкон берди ва шундан кейингина байроқни кўтарди. Офсайд чизиқлари ҳакамлар гуруҳининг қароридан шубҳаланишга асос қолдирмайди. "Сўғдиёна"нинг голи тўғри ҳолатда бекор қилинди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ҳакам кичик тўқнашувдан сўнг турли жамоалардан икки ўйинчига сариқ карточкаларни кўрсатиб, тўғри иш қилди. Бу вазиятда ҳатто тўрт нафар ўйинчини (ҳар бир жамоадан икки нафардан футболчи) огоҳлантириш мумкин эди.


"Олимпик" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

"Навбаҳор" дарвозабони тўпни ўйнашга ҳаракат қилди. Агар у тўпни ўйнашга уринмасдан қоидаларни бузганида (масалан, "Олимпик" ҳужумчисини футболкасидан тортиб қолганида ёки унинг оёғидан атайлаб чалганида), бу очиқчасига гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш ҳисобланарди. Бундай ҳолатда ҳакам дарвозабонни майдондан четлатиши шарт бўларди. Бироқ бу вазиятда тўпни ўйнашга уриниш бўлгани учун сариқ карточка тўғри кўрсатилди.


"Қизилқум" - "Динамо"

ВИДЕО

Ҳакам яхши позиция эди, бу эса унинг тезкор қарор қабул қилишига имкон берди. "Динамо" жамоаси ўйинчиси эҳтиётсизлик билан тўп учун курашга киришди. Ҳакамнинг қарори тўғри эди.


"Қизилқум" - "Динамо"

ВИДЕО

Бош ҳакам идеал позицияда эди ва "Қизилқум" футболчисини четлатиши шарт эди. Унда тўпни олиб қўйиш имконияти йўқ эди ва рақибга жуда ҳам хавфли тарзда ташланди (бутсанинг таги билан тизза атрофига).
Бош ҳакамнинг қарори ҳам, ВАР ҳам бу вазиятга аралашмагани ҳайрон қолдиради. Бу вазиятда қизил карточка кўрсатиш керак эди. Бош ҳакам ва ВАР ҳакамларининг қўпол хатоси.


Шу тариқа, Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар битта жиддий хатога йўл қўйишди. "Пахтакор" - "Андижон" учрашувида Ҳошимовнинг голи билан боғлиқ ҳолатда экспертимиз такрорий вазиятлар сифатининг пастлиги ва қўшимча ракурслар мавжуд эмаслиги сабабли ҳакам хато қилган ёки қилмаганлигини аниқлай олмади.

Rating:    

Comments

+2   
06 nov 16:47:36
Azamat Turgunov
Qachongacha rossiyalik hakamli ekspertini gapiga ishonib maqola yozasila? Axir tuzuro xakam chiqmaganu rusladan shu paytgacha
-1   
06 nov 17:53:23
Xan
Reply to comment by Azamat Turgunov
Qachongacha rossiyalik hakamli ekspertini gapiga ishonib maqola yozasila? Axir tuzuro xakam chiqmaganu rusladan shu paytgacha
Тузикро чиқмагандир лекин у мутахасис,мутахасис майдондаги уйин пайти адашиши мумкин аммо секинлаштирилган кадрларда адашмай вазиятларга туғри диогноз қуя олади, агар экспортни узимиздан тайинлашганида кимидир думини босиб олишдан қурқиб бази вазиятларга тугри хулоса бермай утиб кетар эди, бу эса четдан бунга алиям валиям по барабану хеч кимни танимайдиям хеч бир жамоамизга хайрихохлик хам қилмайди,чундез а
-1   
06 nov 17:27:43
Абдугаффор . N
Эрматов узи тахлил клиб турсалар яхширок эди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика