Latest news

21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  80 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  61 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  51 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  8 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  18

Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди News

Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди

Яйпаннинг "Турон" футбол клуби кеча Суперлига 20-тур учрашувини ўтказди.

Игорь Шквирин шогирдлари Тошкентда "Пахтакор" билан баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда дастлаб Драган Черан ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм аввалида Владислав Касмининнинг голи эвазига меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. 

61-дақиқада Шерзод Темиров "Пахтакор"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқада Ҳожимат Эркинов жамоасининг учинчи голини уриб ўйинга нуқта қўйди. Шу тариқа "Пахтакор" иккинчи даврадаги бешинчи ғалабасини расмийлаштирди. 

"Турон" эса кеча антирекорд қайд этди. Сабаби бу жамоанинг кетма-кет мағлубияти бештага етди. Иккинчи давра бошланганидан сўнг яйпанликлар уйда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан сўнг 5та учрашувда майдонга тушган Турон ҳаммасида имкониятни бой берди. "Турон" қаторасига "Локомотив", "Насаф", АГМК, "Навбаҳор" ва "Пахтакор"га мағлуб бўлди. 

Суперлига дебютанти биринчи даврада кетма-кет уч учрашувда мағлубиятга учраганди. Иккинчи даврада эса бу антирекорд янада йирик кўриниш олди. Игорь Шквирин шогирдлари навбатдаги турни яна сафарда "Қизилқум"га қарши (3 октябрь) ўтказишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика