Latest news

03:10Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" Аморим қўл остидаги илк ғалабасини қайд этди, куннинг марказий ўйинида дуранг  7 03:00Конференциялар лигаси. "Бетис" мағлуб бўлди, "Фиорентина" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар  0 02:28"Реал" автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради  1 01:45"Милан" футболчиси билан шартномани узайтирди  0 01:23Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"  10 00:55Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. Турк клублари учун ғалабасиз тун, "Лион"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:40"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди  1 23:19Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди  2 22:50"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди  4 22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  3 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  1

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди News

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 5-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5-турнинг учта учрашуви бошқа муддатга қолдирилган.


"Локомотив" - "Андижон"

ВИДЕО

Менимча, ВАРнинг эпизодга аралашгани тўғри иш бўлди, ҳакам эса ҳақли равишда “Локомотив” дарвозасига белгиланган пенальтини бекор қилди. “Андижон” футболчиси дарвозага зарба йўллаганидан сўнг у инерция билан (беихтиёр) рақиб посбони томон, дарвозабон ҳам футболчи томон ҳаракат қилди. "Локомотив" қўриқчиси "Андижон" ўйинчисига ортиқча ҳаракат қилмаган, унинг ҳаракатларида бемулоҳазалик кўзга ташланмайди, шу боис ўйин давом эттирилиши лозим.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ўйин видеошарҳининг ушбу қисмида футболчилар ўз қилмишлари учун жазоланган-жазоланмаганлиги ноаниқлигича қолган. Жанжал уюштирганларга сариқ карточка кўрсатиш энг мақбул ечим ҳисобланади.

P.S. Учрашув бош ҳаками Равшан Абдувоҳидов ушбу эпизодда ҳар икки жамоа футболчиларига сариқ карточка кўрсатмасликка қарор қилди.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Менимча, ҳакамлар “Сўғдиёна”нинг голини ҳисоблаб тўғри қилишди. Биринчидан, тўп дарвоза линиясидаги чизиқдан ўтиб кетганига 100% исбот йўқ. Катта эҳтимол билан тўп проекциясининг бир қисми дарвоза чизиғига тегиб турганди. Иккинчидан, дарвоза устуни рўпарасида офсайд ҳолатида турган “Сўғдиёна” футболчиси вазиятга халақит бергани йўқ. Гол тўғри ҳолатда ҳисобланди.


"Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттиргани тўғри иш бўлди. "Қизилқум" футболчиси оёғига ёлғондакам зарба қабул қилиб олгандай, “нимадир бўлиб қолар” дегандек йиқилди. Факт асосида айтадиган бўлсак, навоийликлар ўйинчиси ўнг оёғининг товон қисми билан рақиб оёғини босиб олди ва йиқилди. Қўл ва тана ўртасида енгил тўқнашув (контакт) мавжуд, аммо бу қўполлик қайд этиш учун етарли эмас. Эпизод ВАР томонидан текширилгандан сўнг футболчига оғзаки танбеҳ берилиши керак.


"Бунёдкор" - "Динамо"

ВИДЕО

ВАР ўйинга тўғри ҳолатда аралашди ва ҳакам томонидан ҳақли равишда қизил карточка кўрсатилди. "Бунёдкор" ўйинчиси рақиб тўпиғидан юқори қисмига бутсасининг таг қисми билан ташланган ва рақиб оёғини "қайириб" юборган. Бу ҳолат жиддий қоидабузарлик саналади ва футболчи, албатта, четлатилиши лозим.


"Сурхон" - ОКМК

ВИДЕО

Ҳакам ОКМКнинг голини адашиб ҳисоблади, аммо ВАР эпизодга тўғри аралашди. Ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган ОКМК аъзоси тўпга тегмаса-да, вазиятда иштирок этди. Меҳмонлар вакили тўпга қараб интилди, у томон сакради. Футболчи бу ҳаракати билан зарбани қайтаришга ҳозирлик кўраётган "Сурхон" дарвозабонини чалғитди. Бу ҳолатда офсайд қайд этилиши ва гол бекор қилиниши керак эди.


Шу тариқа, Суперлига 5-туридан ўрин олган тўртта учрашувда иккита хатога йўл қўйилди ("Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашувида содир бўлган жанжал ҳамда "Сурхон" - ОКМК учрашувида урилган гол).

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика