Latest news

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  15 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  1 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Суперлига ўйинида Фарғонада мезбонга айланаётган учинчи жамоа — "Андижон" "Пахтакор"ни меҳмон қилади (превью) News

Суперлига ўйинида Фарғонада мезбонга айланаётган учинчи жамоа — "Андижон" "Пахтакор"ни меҳмон қилади (превью)

Суперлиганинг 9-тур доирасида "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви ўтказилади.

Турнир жадвали пешқадами "Пахтакор"ни меҳмон қиладиган "Андижон" Фарғонада мезбонга айланади.

Andijan

Superliga. Round 9

16/05/2019, 18:30

3
:
0
Finished

Pakhtakor

Dragan Ceran - 45', Marat Bikmayev - 81', Marat Bikmayev - 85'

45'
90'
42'  Shakhzod Ubaydullayev
45'  Ildar Mamatkazin
59'  Abdullo Alimov (Abbos Otakhonov)
64'  Radosav Aleksich
74'  Abdurakhmon Abdulkhaqov (Ruzimbay Ahmedov)
79'  Shakhzod Ubaydullayev (Shahboz Jumaboev)
45'  Dragan Ceran
67'  Marco Simic
76'  Sardor Sobirkhodjaev (Vladimir Kozak)
78'  Dostonbek Hamdamov (Marat Bikmayev)
81'  Marat Bikmayev
85'  Marat Bikmayev
90'  Odiljon Hamrobekov (Farrukh Sayfiev)


Айни пайтда Ильдар Сакаев бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида 7 очко тўплаган ҳолда 12-ўринда бормоқда. "Андижон" ҳозиргача ўтказилган 8 учрашувдан 1тасида ғалаба қозонган, 4 дуранг қайд этиб, 3 баҳсда мағлубиятга учраган.

Жамоа ўтказилган 8 учрашувда жами 7 гол уриб, ўз дарвозасидан 11 маротаба тўп олиб чиққан. Жорий мавсум "Андижон"  ўтказилган 8 учрашувларнинг фақатгина тўрттасида майдонни голсиз тарк этмаган. Қолган тўртала учрашувда эса "Андижон" рақиблар дарвозасини ишғол этишни уддалаган. Шунингдек, жамоа ўтказилган саккизта учрашувнинг фақатгина иккитасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

"Андижон" жамоасининг жорий мавсумдаги голларига Шаҳзод Убайдуллаев (3), Рўзимбой Аҳмедов (2), Ойбек Қиличев (1) ва Аброр Ҳусинов (1) муаллифлик қилишган.


"Пахтакор" эса ўтказилган 8 учрашувда 6 ғалаба ва 2 дуранг қайд этиб, турнир жадвалида 20 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа ўтган 8 турда рақиблари дарвозаси томон 15 маротаба йўл топиб, дарвозаларидан 7 бор тўп олиб чиққан. 

Қайд этиш керакки, айни пайтда чемпионатда "Пахтакор" ҳозирча ягона мағлуб бўлмаган жамоа ҳисобланади. Жамоа сафардаги ўйинларда ҳам 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган.

"Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги голларига Драган Черан (8), Жалолиддин Машарипов (2), Игорь Сергеев (1), Достон Ҳамдамов (1), Марат Бикмаев (1), Егор Кримец (1) ва Жавоҳир Сидиқов (1) муаллифлик қилишган.


Йўқотишлар: "Пахтакор" ярим ҳимоячилари Садриддин Абдуллаев ҳамда Жавоҳир Сидиқов жароҳатлари боис сафдан чиқишган ва бугунги баҳсда улар майдонга туша олишмайди. "Андижон" таркибида ҳам йўқотиш мавжуд. Жорий мавсумдан эътиборан "Пахтакор"дан ўтган тажрибали ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ҳам жароҳати туфайли мазкур ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.


Ўзаро ўйинлардаги факт: 

Ўйинлар: 46

"Андижон" ғалабаси: 4

"Пахтакор" ғалабаси: 34

Дуранг: 8

Тўплар нисбати: 34-112

Қизиқ факт: Жорий мавсумда Суперлигада гарчи Фарғона шаҳри жамоаси иштирок этмаётган бўлсада, айнан мазкур шаҳардаги "Истиқлол" стадиони бешинчи маротаба чемпионат ўйинига мезбонлик қилади. Энг қизиғи, водийнинг учала жамоаси: "Навбаҳор" (2), "Қўқон-1912" (2) ва эндиликда "Андижон" бу ўйингоҳда мезбонлик қилади. Бунга қадар "Андижон" жорий мавсумда мазкур стадионда меҳмон сифатида ўйнашга улгурган ва "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этилганди.

"Истиқлол" ўйингоҳидаги "Пахтакор" ўтказган сўнгги беллашувда жамоа Ўзбекистон Кубоги финалида АГМКга мағлуб бўлганди. "Андижон" эса жорий мавсумда "Қўқон-1912" билан мазкур ўйингоҳда дуранг ўйнади.


Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги ўйин бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида соат 18:30да старт олади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика