Latest news

21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  9 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  78 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3

Суперлига интригалари: "Пахтакор", "Насаф", АГМК ва "Қўқон-1912"... (таҳлил) News

Суперлига интригалари: "Пахтакор", "Насаф", АГМК ва "Қўқон-1912"... (таҳлил)

"Championat.asia" сайти Суперлиганинг 14 жамоасининг 22-турдан кейинги ҳолатига қисқача назар ташлайди.

Чемпионатнинг якуний ва ҳал қилувчи палласи яқинлашди. Ҳозирга қадар Суперлиганинг 21 тури ўтди ва фақатгина "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви қолдирилган. Шунингдек, эртадан эътиборан 22-турга старт берилади.

Мазкур турдан кейин қоладиган тўртта тур ўйинлари биринчи даврада бўлгани каби марказлаштирилган ҳолда ўтказилмасада, холисликни сақлаб қолинган ҳолда барча жамоалар нейтрал майдонларда ўйинларини ўтказишади.

Ҳозирга қадар ўтказилган 21 тур якунларига кўра, чемпионлик масаласи ойдинлашиб қолди. Пешқадам "Пахтакор"нинг кетма-кет иккинчи бор шоҳсупага чиқиши учун 2 ғалаба етарли ва бу вақт масаласи.

Айни дамда совринли ўринлар ва қуйи лигага ким тушиб кетади деган савол ўз долзарблигини йўқотмаган ва бу борада интрига кучли.

Чемпионлик масаласи ёпиқ бўлса, кумуш ва бронза медаллари учун курашда "Насаф", АГМК ва "Қўқон-1912" асосий рақобатчи. "Бунёдкор"да гарчи назарий тарафлама имконият бўлсада, амалда бунга эришиши жуда қийин вазифа. Чунки орадаги фарқ 10 очкони ташқил этмоқда.

Жон сақлаб қолиш учун кураш эса "Бухоро", "Андижон" ва "Сурхон" ўртасида кечмоқда ва бу қизғин кураш охирги турларга қадар давом этиши катта эҳтимол.

Демак, интрига тақдим этаётган ҳар бир жамоанинг потенциал имкониятларини қисқача чамалаймиз:


"Пахтакор" - Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ: иккита кам чемпион.

"Насаф" - Кумуш ва бронза медаллари учун курашда имкониятлари жуда баланд. Устунлик тарафи, жамоа ёш ва мавсум якунига яқин қолган жамоаларга нисбатан жисмоний тарафлама анча тетик. Катта эҳтимол жамоа кучли учликда қолади. Ўйин ташкиллаштириш ва юқори сифатдаги футбол намойиш этаётгани таҳсинга лойиқ. Жамоа айни паллада жуда ажойиб спорт формада. Самарадорлик юқори. Устига-устак мудофаа чизиғида ҳам ишончли ҳимояланмоқда. Ҳал қилувчи паллада ёрқин ўйин ва барқарорликни таъминлаётган жамоанинг тезликда юқорига сакрагани бежиз эмас. Футболда ички муҳитга кўп нарса боғлиқ. Гарчи молиявий қийинчиликлар бўлсада жамоа аҳиллик эвазига муваффақият қозонмоқда. "Қўқон-1912" билан бўладиган бўлажак ўйинда эҳтимолий ғалаба нафақат кумуш медаллар учун имкониятни янада мустаҳкамлайди, балки минимум бронза медалларини деярли нақд қилади.

АГМК - Ажойиб старт ва биринчи даврадаги муваффақиятдан кейин жамоа чарчаб қолди. Айни дамда АГМК тўплаган очколар захираси уларни катта эҳтимол кучли учталикда олиб қолиши мумкин. Бироқ кетма-кет мағлубият ва айнан тўғридан-тўғри рақобатчиларга бой берилган ўйинлар кумуш медаллари учун курашда имкониятларини "Насаф"га нисбатан пасайтириб қўйди. Чемпионат финишига яқин ёш тарафдан энг қария бўлган АГМК жисмоний жиҳатдан толиқиб қолаётгани ҳам ўйин ва натижаларига таъсир қилаётгандек. Шу боисдан ҳам ўйинда пасайиш кузатилмоқда. Потенциал имконияти ҳали ҳам максимум кумушга етарли. Фақат бунинг учун амалдаги чемпион ва пешқадамга қарши баҳсда ғалаба қозониши талаб этилади. Буни ҳозирги пасайишдаги АГМК уддалаши қийин юмуш. Шунингдек, жамоа қаторасига муваффақиятсизликка учрагани ва гол уролмаётгани ички муҳит бўйича ҳам кўпчиликда саволлар уйғотиши мумкин. Кўплаб саволларга "Пахтакор"га қарши ўйин жавоб бериши керак. АГМК 6-турдан 21-турга қадар иккинчи ўриндан пастга тушмасдан ҳал қилувчи паллада ўз ўрнини бой бериши жамоага алам қилиши тайин. Шу боис Қосимов жамоаси қолган 5 турда мавсум давомида қилинган меҳнатларини оқлашга қаттиқ уринишига шубҳа йўқ. АГМК учун "Пахтакор" билан бўладиган баҳс финалга тенг, назаримизда...

"Қўқон-1912" - Кутилмаганда катта ўсишга эришган ва ўз имкониятларидан юқори сакраётган жамоа. Ўтган турдаги ғалаба уларга ҳал қилувчи паллада медаллар учун курашни таклиф этмоқда. Одатда элитада қолиш учун курашиб келган "Қўқон-1912" жорий мавсум ўз вазифасини чиройли уддаламоқда. Жамоа нафақат мусобақа жадвали ўртасида, балки кучлилар орасига ҳам қўшилиб, қизғин кураш ва медаллар учун интригани уйғотди. Молиявий бақувват бўлмаган, аммо барқарор бўлган қўқонликлар чемпионат кашфиётларидан бирига айланишди десак муболаға бўлмайди. Айни пайтда жамоа медаллар учун курашмоқда. Қаршидаги ўйин уларга бу курашни давом эттириш ёки ҳозирги ҳолатда ҳам ёмон бўлмаган 4-5 ўринларда қолишларини белгилаб беради.

"Бунёдкор" - Медаллар учун назарий тарафлама ҳали ҳам имконияти бор, лекин бу борада "қалдирғочлар" қолган ўйинларда нафақат ўзлари, балки рақобатчиларининг доимий очко йўоқтишларини кутишларига тўғри келади. "Бунёдкор" бронза медаллари учун курашни давом эттириши "Пахтакор"га қарши қолдирилган ўйинда ғалаба қозонишига боғлиқ. Акс ҳолда жамоа катта эҳтимол мавсумни бешликда якунлаш борасида курашади.


"Металлург", "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Локомотив" мусобақа жадвали ўрталиғида бўлади. Ким айнан қайси ўринларни бўлиб олиши эса яқин 5 турда маълум бўлади. "Қизилқум" ва "Машъал"да ўрталиққа кириш имконияти жуда паст ва шунингдек, улар аутсайдер рақобатидан ҳам нисбатан ҳоли ҳолатда.

Элитада қолиш учун курашда "Сурхон" ва "Андижон"нинг нисбатан имконияти яхшироқ. Лекин "Бухоро" биргина ғалаба орқали уларни қувиб ўтиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, Суперлигада 14-ўринни эгаллаган жамоа регламентга кўра Про-лигага тушиб кетали. 13-ўрин эгаси Про-лиганинг иккинчи жамоаси билан ўтиш ўйини орқали Суперлига чиптаси учун курашади.

Воқеалар ривожини кузатамиз...

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика