Latest news

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  1 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  933 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  13 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  9 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  19 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

ПФЛ Суперлига футболчиларининг барчасини бепул суғурталаб беради News

ПФЛ Суперлига футболчиларининг барчасини бепул суғурталаб беради

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолаган Профессионал футбол лигаси Суперлига клубларига навбатдаги енгилликни яратиб беради.

Маълумки, футболчиларнинг майдонда жароҳат олмасликларини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Яқиндагина ёруғ дунё билан хайрлашган собиқ футболчи Сирожиддин Сайфиев билан рўй берган воқеа барча учун сабоқ бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумда футболчиларни суғурталаш масаласига жиддий эътибор қаратади.

Биринчи қадам сифатида ПФЛ ҳар бири 45 нафардан футболчига эга бўлган 14 клуб аъзоларини бепул суғурталаб беради. Бунда “Ўзбекинвест” ҳар бир футболчига 10 миллион сўмлик суғурта полисларини тақдим этади. Унинг ёрдамида футболчилар эҳтимолий жароҳатлари учун моддий таъминотга эга бўлади. Машғулот ёки ўйин вақтида олинган жароҳатни даволаш учун сарф этиладиган сумма 10 миллион сўмдан кўпроғини талаб қилса, ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган янги шартномаларга кўра қолган чиқимлар клуб томонидан қоплаб берилади.

Профессионал футбол лигаси бунда Суперлига клублари қошида фаолият олиб бораётган аёллар ва футзал жамоалари аъзоларини ҳам унутмайди. Улар ҳам бепул тақдим этилган 10 миллион сўмлик полисларни қабул қилиб олади.

Маълумот учун, Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, шу вақтга қадар клублар гарданида бўлган ҳакамлар, инспекторлар, комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Лицензиялаш талабларини оғишмай бажараётган қуйи лига клубларига ҳам ПФЛ юқоридаги каби суғурта полисларини бепул олиб беришни режалаштирган.


Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика