Latest news

16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  0 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11

Суперлига. "Қизилқум" ўз тарихида иккинчи бор Олмалиқда ғалабага эришди News

Суперлига. "Қизилқум" ўз тарихида иккинчи бор Олмалиқда ғалабага эришди

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca-Cola Суперлига. 6-тур (қолдирилган ўйин)
22 июнь, сешанба
АГМК – ҚИЗИЛҚУМ - 1:2
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Элгужа Григалашвили 29, - 0:1 (Муҳсин Убайдуллаев). Бобурбек Йўлдошев 34, - 1:1. Эркин Байдуллаев 36, - 1:2.

АГМК: 32.Суҳробжон Султонов, 2.Акрамжон Комилов, 4.Миржамол Қосимов (9.Зафар Полвонов, 62), 8.Бобурбек Йўлдошев (7.Сардор Раҳмонов, 75), 11.Муроджон Тошматов (94.Элвин Фортес, 68), 15.Аббос Отахонов, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 62), 18.Александр Касьян, 23.Йован Жокич, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 68), 77.Дилшодбек Аҳмадалиев.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 29.Владимир Козак, .

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 14.Файзулло Қамбаров (23.Шерали Жўраев, 46), 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов (4.Миржалол Қосимов, 69), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили (9.Беҳруз Садиллоев, 84) (19.Жамшид Ҳасанов, 90+3), 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 11.Шамсиддин Сагдуллаев, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов.

Огоҳлантиришлар: Акром Комилов 42, Игнатий Нестеров 90.

Четлатиш: Акром Комилов 76.


ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! "Қизилқум" ўз тарихида иккинчи бор Олмалиқдан ғалаба билан қайтадиган бўлди. Биринчиси 2016 йилги мавсумда қайд этилганди. 

90+3. Ўзгариш. "Қизилқум". Беҳруз Садиллоев ўрнига Жамшид Ҳасанов тушди

90+3. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Беҳруз Садиллоев

90+1. ЗАРБА! Касьяннинг чамаси 16 метрлардан йўллаган айланма зарбаси ноаниқ чиқди.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Игнатий Нестеров

87. УХХХХ! Бурчак зарбаси хавфли амалга оширилди! Зафар Полвоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

86. ЗАРБА! Фортеснинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди

84. Ўзгариш. "Қизилқум". Элгужа Григалашвили ўрнига Беҳруз Садиллоев майдонга тушди.

76. ЧЕТЛАТИШ! Акром Комилов қанот ҳакамига эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди




75. Ўзгариш. АГМК. Йўлдошев ўрнига Раҳмонов тушди

69. Ўзгариш. "Қизилқум". Азимов ўрнига Миржалол Қосимов тушди

68. Ўзгаришлар. АГМК. Тошматов ва Гадоев ўрнига Фортес ва Ғофуров майдонга тушди.

66. ЗАРБААА! Элгужа Григалашвили икки ҳимоячи таъқибидан қочиб кетишга улгарди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ноаниқ зарба йўллади. 

64. ЗАРБАА! Дилшод Жўраев жарима майдони ташқарисидан анча ноаниқ зарба берди!

62. Ўзгаришлар. АГМК. Қосимов ўрнига Полвонов ва Турсунов ўрнига Жўраев тушди.

55. ЗАРБААА! Элгужа Григалашвили ЙЎлдошевдан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда зарба берди, Султонов тўпни қайтарди!

46. Ўзгариш. "Қизилқум". Қамбаров ўрнига Жўраев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:2

45+1. ЗАРБАААААААА! АГМКнинг ҳужуми, Гадоев жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди! 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди 



42. Огоҳлантириш. АГМК. Акром Комилов

36. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЭРКИН БАЙДУЛЛАЕВ 1:2. Байдуллаев жарима тўпини амалга оширди, Султонов тўпни ушлаб олишда қўпол хатога йўл қўйди - 1:2. 




34. ГОООООООООООООООООООООЛ! БОБУРБЕК ЙЎЛДОШЕВ 1:1. Миржамол Қосимов жаримадан узатган тўп Йован Жокичнинг бошига кейин Бобурбек Йўлдошевга тегиб дарвоза чизиғини кесиб ўтди! 




29. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЭЛГУЖА ГРИГАЛАШВИЛИ 0:1. Ўнг қанотдан Муҳсин Убайдуллаев узатган тўпни Григалашвили собиқ жамоаси дарвозасига жойлаб қўйди. 




23. Ташаббус бироз АГМК томонида, аммо яққол голга тортадиган вазиятлар деярли йўқ

15. ЗАРБАААА! Элгужа Григалашвилидан кучли ва аниқ зарба! Султонов тўпни қайтаришга эришди!

11. ЗАРБААА! Аҳмадалиев жарима майдони кириб борди ва чап оёқда зарба берди, Нестеров тўпни ушлаб олди! 

8. УХ! Тошматовнинг айланма узатмасини Нестеров қийинчилик билан бартараф этди!

5. Жамоалар ўйинни хавфли вазиятларсиз бошлашди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика