Latest news

00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  0 00:01Европа Лигаси. "Байер" ва "Аталанта" чемпионлик учун баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  7 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  3 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  5 22:10ФИНАЛгача...  17 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  8 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  9 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  17 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  11 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди News

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди

Қатар мезбонлик қиладиган U-23 Осиё Кубоги стартига саноқли кунлар қолди.

Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2 апрель куни йиғинга киришади. 

Париж Олимпиадаси йўлида курашга кирадиган Кападзе терма жамоа йиғинига "Насаф"дан 4 ва "Пахтакор"дан 5 нафар футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, "Олимпик" терма асосини ташкил қилади. 

Лига олимпия термаси билан 2024 йилги тақвим масаласида ўтган мавсумнинг октябрь ойида фикр алмашган бўлиб, унда Суперлига 5-туридаги айрим беллашувлар санаси ўзгариши кўзда тутилганди. Олимпиячилар Қатарга йўл оладиган даврда эса Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада "Олимпик" Тошкентда қолган футболчилар билан иштирок этиши масаласида келишилган.

Кутилганидек, Кападзе "Насаф" ва "Пахтакор" клубларининг 3 нафардан ортиқ футболчисига суянишга қарор қилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.9-бандида олимпия терма жамоаси учун уч футболчисини тақдим этган клуб олдиндаги беллашув санасини ўзгартиришни сўрашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. "Насаф" ва "Пахтакор" бу имтиёздан фойдаланишга қарор қилди. Шунингдек, келишув асосида "Олимпик" иштирокидаги Суперлига ўйини ҳам улар қаторида бошқа санада ўтказилади. 

Суперлига 5-турида "Насаф" "Навбаҳор" билан уй, "Пахтакор" эса "Нефтчи" билан сафар ўйинида иштирок этиши керак эди. Лига қолдирилган беллашувлар қачон бўлиб ўтиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритади.

Rating: +3   

Comments

+2   
01 apr 13:05:21
Бахтийор Ашуров
Reply to comment by Abdulboyis Karimov
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
Бу қоида ҳар қанақа миллий биринчиликда бор!
   
01 apr 14:45:12
Б Х
Тупа тугри!!!!!!!
   
01 apr 12:19:21
Холмирзаев Комил
НАСАФДАГИ ТУРТ УЙИНЧИ ХАМ АСОСИЙ ТАРКИБ УЙИНЧИСИ
   
01 apr 12:02:21
Абдугаффор . N
Зарари йук
   
01 apr 12:00:27
Lampard
Нефтчи хужанд бн уйинди гаплашилар
-1   
01 apr 16:39:50
Аббосхужа
Асосий ўйинлар қолдирилибдида.
-1   
01 apr 13:59:08
Ibrohimov&UTD
Kubok o‘yinlari xam qoldirilarmikin? CHempionat 15 apreldan boshlanadi, bemalol 5 turni o‘tkazib keyin ketishsa xam bo‘lurardi.
-2   
01 apr 12:36:05
Abdulboyis Karimov
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
-3   
01 apr 12:17:34
Atsteyka
Суперлига энди қизиб разгом олганда ўйин қолдирилишлар темпни ўлдиради
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика