Latest news

09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3

Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда News

Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда

Собиқ мураббий бу қоидаларни иложи борича тезроқ футболга тадбиқ қилишни истамоқда.

ФИФАнинг футболни ривожлантириш бўлими раҳбари бўлиб фаолият олиб бораётган таниқли собиқ мураббий Арсен Венгер ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашнинг янгича услубини футболга олиб киришни таклиф қилмоқда. Венгернинг ғоясига кўра, қачонки ҳужумчи бутун танаси билан ҳимоячидан олдинлаб кетган тақдирдагина, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиши керак. 

The Times берган маълумотга кўра, Венгер футбол қоидаларига жавоб беришувчи Халқаро футбол ассоциациялари кенгашига ушбу ғояни таклиф қилишни режа қилмоқда. Собиқ мураббий Швеция, Италия ва Нидерландияда ўтказилган текширувлар орқали бу ғояни синовдан ўтказган.

Арсен Венгер ушбу ўзгаришни тезроқ амалга ошириш керак деб ҳисобламоқда. Бироқ, бу янгиликка ҳамма ҳам рози эмас. Масалан, УЕФА футбол кенгаши раҳбари Луиш Фигу ушбу ғояга шубҳа билан қарамоқда. Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши эса бу усулни дастлаб ВАР бор турнирларда синаб кўриш керак деб ҳисоблайди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика