Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган
02 jan 07:30
News
Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган
АПЛ ўйинлари баҳсли ҳолатларини тахлил қилувчи комиссия 20 декабрь куни "Эвертон" - "Арсенал" учрашувида меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланиши керак бўлганини маълум қилди.
Учрашувнинг 58-дақиқасида мезбонлар футболчиси Тьерно Барри рақиби Вильям Салибадан зарба қабул қилиб олиб, "Арсенал" жарима майдончаси ичида йиқилди. Бироқ баҳсни бошқариб борган Сэм Бэрротт пенальти белгилашни истамади.
Комиссия аъзолари ушбу ҳолатда Сэм Бэрроттнинг қарори хато бўлганини маълум қилди.
"Салиба эҳтиётсизлик натижасида Баррини тепиб юборди. Бу ҳолатда комиссия аъзоларидан 3 киши хато қилинганини маълум қилди. Икки эксперт Бэрротт тарафида бўлди. Уларнинг фикрига кўра, бу контакт пенальти учун етарли эмасди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, ушбу баҳсда ВАРда ишлаган Майкл Солсбери ҳолатни кўриши учун бош ҳакамга мурожаат қилиши керак бўлган.

Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
03:15
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди 9
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments