Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди" News

Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. "Хоразм" билан иккинчи ўйинимни ўтказмоқдаман. Шу ўйиндан мен ва жамоа ўртасидаги танишув жараёни якунига етиши керак. Хатоларимиз бор, хатто кўп ҳам. Футболчиларни кўриб, кузатиб имкониятларини чамалаб бораяпмиз. Барибир янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек даражада ўтмайди.

- Клуб раҳбарияти Хаким Фузайлов олдига қандай вазифа қўйди?

- Ҳозирги мақсадимиз биринчи давра давомида аниқ таркибни шакллантириш. Олдинда қатор ўйинлар бор, биз ҳаракатда ва ишлашда давом этамиз. Мавсум якунида "Хоразм" ўз мавқеига муносиб ўринда бўлиши керак.

- Сиз учун чиройли ўйин муҳимми ёки натижами?

- Чиройли ўйин албатта керак. Чунки футбол томоша қилган мухлис бу спорт турининг жозибасидан завқланиши керак. Бироқ, муҳим жиҳат ҳам бор, мураббий учун жавоб берадиган жиҳат бу - натижа. Биз айтиб ўтганимдек, "Хоразм"ни муносиб ўринда бўлиши учун ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика