Latest news

18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  19 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8

“Сўғдиёна” - “Қизилқум” учрашувида кимнинг имконияти қандай? News

“Сўғдиёна” - “Қизилқум” учрашувида кимнинг имконияти қандай?

Бугун суперлига 4-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Айни дам икки жамоа ҳам турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда. Иккала жамоа учун ҳам бугунги учрашувдаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур. “Қизилқум” жиззахликлардан бор йўғи 1 очкога ортда бормоқда. “Сўғдиёна” ўтган учта турнинг иккитасида мағлубиятга учраган ва “Нефтчи” билан бўлган учрашувда нурсиз дуранг қайд этиб 1 очко билан чекланди. Бугун “Сўғдиёна” ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини синовдан ўтказади. Ушбу баҳсда жиззахликлар ғалаба қозона оладими, буни учрашув якунланганидан сўнг билиб оламиз. Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 3та турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бундан аввалги турда навоийликлар ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасига мағлуб бўлди. “Қизилқум” жамоаси бугун ғалаба қозона олмаса, жамоанинг аҳволи бироз оғирлашади. Энди иккала жамоанинг ўтказган ўзаро ўйинлари билан таништириб ўтаман.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

2000 йил


1 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

17 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

2001 йил

18 апрель. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” — 1:0

1 октябрь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:0

2002 йил

22 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:2

10 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

2004 йил

3 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

25 сентябрь. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” - 1:1

2005 йил

12 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:0

11 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 0:0

2006 йил

13 май. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

29 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

2008 йил

10 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

27 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 1:0

2009 йил

20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:0

19 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:1

2011 йил

19 март. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

22 октябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 0:0

2013 йил

20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

17 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 2:1.

2014 йил

21 июнь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 1:0

7 ноябрь. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:0.

2015 йил

14 март. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 4:1

2 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 4:1

2016 йил

1 июль. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:1

22 ноябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” 3:1

2017 йил

15 апрель. “Қизилқум” – “Сўғдиёна” 1:1

16 сентябрь. “Сўғдиёна” – “Қизилқум” 1:1



“Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоалари ўзаро 28 маротаба тўқнаш келишган. Шулардан 7та учрашувда жиззахликлар ғалаба қозонган бўлса, 14та ўйинда “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 6 учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган. Бугун бўлиб ўтадиган баҳсда иккала жамоа ҳам фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқиши аниқ. Шунинг учун ҳам жамоаларга бугунги ўйин қийин кечиши аниқ. Биз иккала жамоанинг бугунги ўйиндан олдин имкониятларини ҳисоблаб чиқамиз. “Сўғдиёна” суперлига баҳсларининг учта ўйинида рақиблар дарвозасини умуман ишғол қилмаган. Ўз дарвозасидан эса 5та тўп олиб чиққан. “Қизилқум” жамоаси эса ўтган 3та турда рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол қилган ва 7 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Бундан кўриниб турибдики, иккала жамоанинг ҳам имкониятлари деярли тенг.

30/40/30


СУПЕРЛИГА-2018 ТУРНИР ЖАДВАЛИ



Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика