Latest news

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Суперлига 22-турида 3 та принципиал ўйин бор. Улар бир вақтда ўтади News

Суперлига 22-турида 3 та принципиал ўйин бор. Улар бир вақтда ўтади

Суперлиганинг 21-тури якунига етгач, 22-тур учун қизиқиш янада ортди.

“Нефтчи” — “Қўқон-1912” клублари ўртасидаги водий дербиси принципиал аҳамият касб этади. Агар қўқонликлар кучли олтиликка илина олмаса, мазкур ўйинда қўлга киритилган очко сентябрдан старт оладиган Суперлиганинг 2-босқичи учун ҳам аҳамиятли бўлади. Демак, ўйин анча жиддий.

“Бухоро” — “Локомотив” ўйини борасида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Мазкур жамоалар кучли олтиликда экани аниқ бўлгач, улар ҳозирданоқ кейинги босқич сари қадам ташлаши шарт. Яъни, уларнинг ўзаро ўйини натижаси турнир жадвалига ўз таъсирини ўтказади.

АГМК — “Металлург” ўйини эса водийда бўлиб ўтадиган “Нефтчи” — “Қўқон-1912” учрашуви билан ўзаро принципиаллик ҳосил қилган. Демак, мазкур икки учрашувнинг бир вақтда старт олиши мақсадга мувофиқдир. Зеро, 22-турдан кейин олтилик билан ё “Металлург” ёки “Қўқон-1912” клуби хайрлашиши керак.

Шундан келиб чиқиб, ПФЛ АГМК — “Металлург” ўйинини 17 август санасига кўчирди. Шу куни бўлиб ўтадиган барча учрашувлар “Спорт” билан аввалги келишувдан келиб чиқиб, 20:30 да старт олади.

18 август — шанба куни эса яна 2 та учрашув бўлиб ўтади. Бунда ПФЛ пойтахт Тошкентда бир кунда икки учрашув бўлиб ўтмаслигига ўз эътиборини қаратди. Шунингдек, “Спорт” телеканалига қарашли КТС биринчи куни Бухорода бўлса, эртасига Навоийга йўл олади. Мухлислар учун “Навбаҳор” футболчилари Навоийда қандай ўйин кўрсатиши ҳам қизиқ. Шундан келиб чиқиб, унинг эфирга узатилиши мақсадга мувофиқ бўлади.


22-тур
17 август, жума

20:30 “Бунёдкор” — “Сўғдиёна”
20:30 “Нефтчи” — “Қўқон-1912”
20:30 АГМК — “Металлург”
20:30 “Бухоро” — “Локомотив”
 
18 август, шанба

20:00 “Пахтакор” — “Насаф”
20:00 “Қизилқум” — “Навбаҳор”

Шуни қўшимча қилиш керакки, ҳар қандай форматда ҳам мавсумнинг боришига қараб ўткинчи ўйинлар чиқиб келиши мумкин. Бироқ Суперлиганинг айни форматида эса ҳар бир турда қизиқарли ва принципиал ўйинлар сони аввалгиларига қараганда кўпроқ экани эътибор молик. Ва бундай ўйинларда нафақат чемпионлик ёки жон сақлаш учун курашаётган, балки турнир жадвалининг ўртасида юрган клублар ҳам майдонга тушаётгани диққатга сазовор.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика