Latest news

01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  0 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  2 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  464 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0

Суҳроб Иззатов: “Бунёдкор” ўз номига яраша ўйнашда давом этади” News

Суҳроб Иззатов: “Бунёдкор” ўз номига яраша ўйнашда давом этади”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Таркбида катта йўқотишлар кузатилди. Деярли 80 фоиз асосий таркиб футболчилари “қалдирғочлар” билан хайрлашди. Хўш, жамоа янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда? Бунга жавоб олиш истагида Суҳроб Иззатов фикрларига қулоқ тутдик.  

- “Бунёдкор”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қай тариқа кетмоқда?

- Тайёргарлигимиз яхши давом этмоқда ва асосан жисмоний ҳолатимизни яхшилашга катта эътибор берилган. Шу орқали ўқув-йиғин машғулотларимиз режадагидек кетмоқда. Шунингдек, назорат учрашувларига ҳам эътибор қаратилмоқда. 

- Йиғинда янгилар келиб қўшилишда давом этмоқдами?

- Асосан ёшлар таркибимиздаги йигитлар машғулотларда иштирок этмоқда. Шунингдек, АГМКдан келган Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев ва “Андижон”да тўп тепган Усмонали Усмоналиевлар жамоамиз билан бирга.  Менимча, мураббийлар штаби янги ўйинчиларни таклиф қилади. “Бунёдкор”нинг селекция ишлари тўхтаб қолмайди. 

- Мавсум якунига етганидан сўнг кўплаб тажрибали футболчилар тарк этди. Йўқотишлар “Бунёдкор”га қанчалик ўз таъсирини ўтказади?

- Йўқотишлар албатта ўз таъсирини ўтказади. Чунки тажрибали футболчиларимиз тарк этди. Бу катта йўқотиш ҳисобланади. Бироқ “Бунёдкор” ўз номига ва мавқеига яраша ҳаракат қилади. Бўлажак мавсум давомида ҳам бошқалардан қолишмасликга ҳам керакли очколарин жамғаришда давом этамиз. Ким тарк этса ҳам жамоа мақсад ва вазифлари асло ўзгармайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика