Latest news

15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   0 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  4 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  6 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  27 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7

Стадиондаги атмосфера, 40 кун ичида ўтказилган 10 та ўйин, "Турон" мухлислари, Козакнинг ҳолати, ОЧЛ ва ўша пайтдаги "Бунёдкор" – Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани News

Стадиондаги атмосфера, 40 кун ичида ўтказилган 10 та ўйин, "Турон" мухлислари, Козакнинг ҳолати, ОЧЛ ва ўша пайтдаги "Бунёдкор" – Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 5-тури доирасидаги қолдирилган "Турон" – АГМК (0:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор, жамоамиз, қолаверса, ўзимни номимдан бутун Ўзбекистан аҳлини Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Яйпанга биринчи марта келдик ва бизни яхши кутиб олишди, бу учун катта раҳмат!  

Ўйинга келадиган бўлсак, курашларга бой, қизиқарли кечди. Албатта, "Турон" жамоасига ҳам қойил қолиш керак. Жуда ажойиб атмосферада тўп тепдик. Майдон сифати аъло даражада. Жамоа раҳбарларига раҳмат айтамиз ва ишларига ривож тилаймиз. 

Мени хавотирга солган жиҳат, 40 кун ичида 10 та ўйин ўтказганимиз бўлганди. Чемпионат доирасидаги охирги учрашувимиз "Навбаҳор"га қарши кечганди. Бундан ташқари, босиб ўтилган узоқ йўллар, хоҳлайсизми-хоҳламайсизми инсон организми толиқади. Яна 95-97% футболчиларимиз рўза тутишмоқда. Буларнинг барига қарамасдан, йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди ва омадимиз келиб, ғалаба қозондик. "Турон" – яхши, жанговар жамоа. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилишса, ижобий натижа кўрсата олишади", – Миржалол Қосимов.

- Аксарият номдор, тажрибали футболчилар иккинчи бўлимда майдонга туширилди. Бу олдиндан тайёрланган режамиди?

- Ҳозир айтиб ўтганимдек, 40 кун ичида 10 та ўйин ўтказишни ўзи бўлмайди. Шу боис ротацияга қўл урдик. Жамоадаги 20-23 киши бир-бирини тўлдириб, ёрдам бериши керак.

- Бугун АГМК ғалабага лойиқмиди?

- Ҳа, лойиқ эди. Бугунги ўйин жанговар тарзда кечди, ҳеч ким ютқазгиси келмади.

- Муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат ҳақида нима дейсиз. Яъни фикрингизча, жаримадан тепилган тўп АГМК дарвозасига кирганмиди? 

- Гол ёки гол эмаслигини кўрганим йўқ. Қанот ҳаками кўрмаган бўлса, мен турган жойдан буни кўришни иложи йўқ эди. Бундай ҳолатлар ҳар доим муҳокама қилинади.

- "Турон" жамоаси мухлислари ҳақида фикрингиз?

- Мухлислар ҳар доим ўз жамоаси ютишини хоҳлайдилар. Қолаверса, "Турон" жамоаси мухлислар учун тўп тепмоқда. Ўзи водийда ҳар доим мухлислар 12-ўйинчига айланишади. Албатта, қойил қолиш керак.

- Владимир Козак ва Валижон Раҳимовни U21 жамоасида кўрдик. Уларнинг асосий таркибга кирмаётганлигига сабаб нимада?

- Козакка келадиган бўлсак, Владимир жароҳатланган. У жароҳати боис бир ойни ўтказиб юборди ва тикланиш жараёнини ўтказяпти. Раҳимовга келсак, у ҳам шунга ўхшаш ҳолатда. Бизда 3 та даврозабон бўлгани сабабли ҳар бирига имкон берамиз.

- Яқинда АГМК ва "Пахтакор" ОЧЛда гуруҳдан чиқолмади. Сиз 2008 йилда "Бунёдкор"ни ярим финалга олиб чиққан эдингиз. Ўшандан бери ўзбек клублари бу босқичгача етиб кела олишмаяпти. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Жуда мураккаб савол. Агар жавобини билганимда, ҳозир бу ерда ўтирмаган бўлардим. Агар жамоамиз "Ал Гарафа"га мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичига чиқа олмаганида, бундай гап-сўзлар бўлмасди. Албатта, футболда омад керак. Лекин аввало, бу футболчиларимизга асқатади. "Пахтакор" ҳам ёмон ҳаракат қилгани йўқ, лекин омад юз ўгирди, кетма-кет 4 ўйинда дуранг кўрсатди. 

Масалан, ўша пайтдаги "Бунёдкор" ҳам гуруҳдан чиқишига 99% инсонлар ишонишмаганди. Ҳақиқатан ҳам охирги пайтлар мавқемиз тушиб кетди, лекин барибир ҳаёт давом этади, олдинга интилиш керак.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика