Latest news

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

Сояда қолган "қаҳрамон" News

Сояда қолган "қаҳрамон"

А Серия деганда кўпчилик мухлислар "Ювентус", "Интер", "Милан", "Наполи" "Рома" ва Шомуродовни ёдга олади.

Аксарият юртдошларимиз айнан шу жамоалар ўйинларини кузатиб боради ва мухлислик қилади. 

Ортда қолган дам олиш кунларида ҳам томошабинлар "Челси"дан еттита, "Бавария"дан тўртта гол, "Эл Класико", "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль"дан ортишмади. 

Бироқ шонли тарихга эга А Сериянинг бошқа жамоалари, сояда қолиб кетаётган қаҳрамонлари ҳам эътиборга лойиқ. Шундайлардан бири "Верона" ва Симеоне. Жамоа чемпионатнинг қаторасига олти учрашувида камида 2 тадан гол урмоқда. Бунақаси 2013 йилдан буён бўлмаганди.

Бу турда Игор Тудор бошчилигидаги жамоа стабиллик етишмаётган "Лацио"ни енгди – римликлар "Интер" устидан (3:1) ғалаба қозонгач, "Маркантонио Бентегоди" ўйингоҳида 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Тўртта голни ҳаммасини Жованни Симеоне урди. Бунгача фаолиятининг етти йилида у фақат бир марта хет-трик қайд этганди – 2018 йил "Наполи" билан ўйинда. Қизиғи, ўшанда ҳам рақиб ("Наполи")ни Маурицио Сарри бош мураббийи эди.

Симеоненинг айтишича, Вальтер Дзенга фаолиятидаги энг муҳим ўринга эга мураббийлардан бири. "Мен доим кўп югурардим, жуда кўп. Дзенга мен рақибларни югуриб ўтиб, ортда қолдиришга уринишим эмас – улардан олдинда бўлиб, тўпни кутишим зарурлигини тушунтирди. Тўғрисини айтсам, ўша пайтларда у мендан нима хоҳлаётганини, қандай ҳаракат қилишим кераклигини тушунмасдим. Дзенга менга қувватимни тўғри тақсимлашни, майдон бўйлаб тўғри ҳаракатланишни, оёқларимдаги кучдан унумли фойдаланишни ўргатди. Асосийси – сон эмас, сифат. Отам ҳам доим шуни айтарди. У менга "Атлетико" машғулотлари видеоларини жўнатарди ва унинг ҳужумлари қандай ҳаракат қилаётганини кўрардим. Натижада ўзим учун хулоса чиқардим.

Диего Коста ва Мората "Атлетико" сафида ўйнаган даврда доим тўғри йўналишда югурарди – майдон марказидан тўғри жарима майдончасига. Улар қанотларга кетиб қолмасди, қанот ҳимоячиларига прессинг уюштирмасди – фақат марказий ҳимоячиларга босим. Улар кучларини тежарди".

Бошқа муҳим паллалар – ўйинларга тайёргарлик кўриш ва медитация

"Мен ўйинларимни таҳлил қиламан, хатоларим устида ишлаб, уларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Рақиб ўйинларини кўраман, ҳимоячилар қандай ҳаракат қилиши ва уларнинг алоҳида жиҳатларини ён дафтаримга ёзиб оламан. Ҳар бир ўйин учун янги усул, қарорлар топишга уринаман. Жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи билан мунтазам равишда суҳбатлашаман – у рақибларнинг заиф томонлари ҳақида маслаҳатлар беради. Албатта, мен доим мистернинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламан, бироқ шу билан бирга уларга қўшимчалар қилишга ҳаракат қиламан.

Ҳар куни медитацияга мурожаат қиламан. Бу ўзимни бўш қўйишга ва диққатни жамлашга ёрдам беради. Ўйинлар вақтида хатоларни ўйлаб ўтирмайман, диққатимни жамлаб, кейинги вазиятга эътибор қаратишга интиламан.


Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика