Славче Войнески "Уфа" билан ўйиндан сўнг: "Икки янги марказий ҳимоячиларнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим"
10 feb 2022 22:49
News
Славче Войнески "Уфа" билан ўйиндан сўнг: "Икки янги марказий ҳимоячиларнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим"
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- Бугунги рақиб жуда яхши эди. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди. Ўтказиб юборилган голга қарамасдан, ўйинчилар биринчи бўлимда жуда ажойиб ҳаракат қилишди. Биз ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ўйин ритмини ўзгартишга қарор қилдик, ёш ўйинчиларга имконият бердик. Ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида рақиб жамоа тўпни назорат қилди. Биз буни футболчилар билар муҳокама қиламиз, хатоларни тўғирлаймиз. Ўйинчиларимиз иккинчи бўлимда қандай хатоларга йўл қўйишганини кўриб олишади. Кейинги ўйинда биз яхшироқ ҳаракат қиламиз.
- Алексей Ларин, Камен Хаджиев каби янги ўйинчилар ҳақида фикрларингиз?
Жамоамиздаги янги икки марказий ҳимоячилар бугун биринчи марта майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Улар янги мавсумда жамоага катта наф келтиришади.
Биз жуда кўп ўзгаришлар қилдик. Тайёргарлик жараёнида бундан бўлиши табиий. Жуда кўп машқ қилаётганимиз сабаб, ўйинчиларда бироз чарчок аломатлари сезилмоқда. Ўйлайманки, кейинги бир-икки ҳафтада улар ўзларини тўлиқ тетик ҳис қила бошлашади. Жамоа сафига Дубайдан келиб қўшилган футболчиларга айниқса қийин бўлди. Бироқ, биз буларнинг барчасини назорат қилмоқдамиз.
Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи рақибингиз ким бўлишини кутяпсиз?
Буни бизга фарқи йўқ. Биринчи турдаги рақиб кучли бўлидими ёки йўқ - буни бизга умуман аҳамияти йўқ. Иккала жамоа ҳам 11 ўйинчи билан майдонга тушади. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу бизнинг фалсафамиз. Ҳар бир ўйинда гол уриш, ғалаба қозониш - бу "Пахтакор"нинг фалсафаси.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Comments