Latest news

14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  0 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  17 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  28 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0

Шукурали Пўлатов: “Асосли танқидни тўғри қабул қиламан” News

Шукурали Пўлатов: “Асосли танқидни тўғри қабул қиламан”

Миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лигада иштирок этиб келади.
Аммо сўнгги йилларда “Нефтчи”нинг ишлари бироз юришмаяпти. Бу йил ҳам улар чемпионат баҳсларида бир неча бор керакли бўлган очколарни рақибларига “тақдим этишди”. Олий лиганинг 25-турида фарғоналиклар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилиб, қийин бўлган учрашувда рақибларини кичик ҳисобда мағлуб этишди. Биз “Нефтчи” жамоаси ҳимоячиси Шукурали Пўлатов билан боғланиб, чемпионатимиз баҳслари ва фаолияти борасида суҳбатлашдик.

-  Бу йилги чемпионат баҳсларини жамоамиз барқарор ўтказа олмаяпти,-дея сўз бошлади Шукурали Пўлатов. Ўз майдонимиздаги учрашувларнинг  аксариятида мухлислар кўз ўнгида мағлубиятга учрадик. Шунинг учун ҳам бироз ортга қадам ташладик, деб ўйлайман. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Биз рақибларимиз дарвозасини ишғол қилиб, кейин ҳимояга ётиб олмаймиз. Мураббийларимиз бизга бундай вазифа бермайди. Кучли рақибга қарши баҳс олиб борадиганимизда ҳам гол уриб, ҳимояга ётиболмаймиз, бироз эътиборни кучайтирамиз. “Нефтчи” жамоаси чемпионат баҳслари ўтказила бошлаган пайтларда фақат чемпионлик учун кураш олиб борган. Жамоа охирги марта чемпионликни қўлга киритганига ҳам 15 йил тўлади...

-  Тўғри айтдингиз, авваллари “Нефтчи” исталган рақибга муаммолар туғдирарди. Ўз уйидаги барча учрашувларда деярли ғалаба қозонарди. Ҳозир эса барча рақибларимиз биздан очко олиш учун Фарғонага ташриф буюрмоқда. Энди Бу футбол. Балки, аввалги таркибга қараганда ҳозирги таркибимиз бироз кучсиздир. Қўлимиздан келганча мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиляпмиз. Барчамиз жамоамиз учун  боримизни берамиз. Аввалги “Нефтчи” билан ҳозиргисини таққослаб бўлмайди. Олдин “Нефтчи” ҳақиқатан ҳам кучли жамоа бўлган. Тўғри, бу йилги чемпионатнинг иккинчи даврасида кетма-кет 5 маротаба мағлуб бўлдик. Аламли мағлубиятлардан сўнг, ниҳоят, икки маротаба ғалаба қозондик. Кетма-кет мағлубиятлардан кейин руҳий томондан тушкунликка тушиб қоларкансиз. Ёш футболчи бўладими ёки тажрибалими, бундай вазиятда, барибир, босимни ҳис қилади. Насиб қилса, энди мағлубиятга учрамаслик учун курашамиз. Жамоамизда жароҳат олганлар ва  дисквалификацияси боис майдонга тушолмайдиган футболчилар кўп. Шунинг учун айрим ўйинларда жанговар таркиб билан ўйнай олмаяпмиз. Жароҳатлар ҳам ўз сўзини айтмоқда.



-  Лекин жамоа мухлисларига буни тушунтириш кийин...
-  Албатта. Авваллари “Нефтчи” камида кучли учликка кириш учун кураш олиб борган. Шунинг учун ҳам Фарғонада барча футбол мухлислари ғалаба қозонишимизни хоҳлайди. Мағлуб ҳеч кимга ёқмайди. Шу сабабли мухлисларнинг атнқидларини асосли, деб биламан. Насиб қилса, қолган турларда ижобий натижа қайд этамиз. Ҳар бир жамоанининг ашаддий мухлиси севимли футболчиларининг яхши ва ёмон кунида ёнида бўлади. Биз кетма-кет ўйинларда ғалаба қозонсак, мухлисларимиз стадионларга қайтиб, бизни қўллаб-қувватлайди, деб ўйлайман. Танқидлардан ўзимга керакли хулоса чиқара оламан. Чунки улар мухлис, биз учун  стадионга ташриф буюришади. Футбол миллионлар ўйини деб бекорга айтилмаган. Чегарадан чиқмаган ҳолда танқид қилинса, мен тўғри қабул қиламан.

-  Умумий қилиб олиб қарайдиган бўлсак, чемпионатимиз ўйинларига мухлислар ташрифи камайиб кетди. Бу нима билан боғлиқ, деб ўйлайсиз?
-  Водийдаги Фарғона марказий ўйингоҳини оладиган бўлсак, футболчилик фаолиятимни бошлаганимдан бери камида 10-12 минг нафар мухлис стадионга ташриф буюрарди. Бу йилги чемпионатимизда мухлисларимизни ишончини оқлай олмадик. Кетма-кет аламли мағлубиятлар бўлди. Мухлисларимизнинг камайишига биз сабабчимиз, деб ўйлайман. Бошқа жамоаларнинг ўйинларига нима сабабдан мухлислар ташрифи камайиб кетди, очиғи, билмайман.



-  Биламизки сиз Юрий Вазгенович Саркисян қўл остида кўп вақт машғулот ўтказгансиз. Ушбу мураббий ҳақида нима дея оласиз?
-  Буни айтсам ҳам кўпчилик яхши билади. Юрий Вазгенович қаттиққўл, талабчан мураббийлар сирасига киради. Бу мураббий қўл остидаги футболчиларни ҳам руҳий ҳам жисмоний тарафлама ўйинга яхши тайёрлай оларди. Шунинг учун у мураббийлик пайтида ижобий натижаларга эришган. Билсангиз, Юрий Вазгенович “Нефтчи”да ишлаган пайтда легионер футболчиларнинг ҳизматларидан фойдаланмасди. Фақат маҳаллий футболчиларни ўйнатишга ҳаракат қиларди. Вазгенович “Манчестер Юнайтед” клуби собич бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон билан бир вақтда мураббийликни бошлаган ва бир вақтда ишдан кетган. Шунинг учун ҳам кўпчилик ушбу икки мураббийни бир бирига ўхшатишади.

-  Агарда сизга бошқа жамоадан таклиф тушса, қандай йўл тутасиз ёки фаолиятингизни “Нефтчи”да якунлаш ниятингиз борми?
-  Ҳар бир футболчи кучли жамоаларда ўйнашни хоҳлайди. Кучли клубларда ўйнасангиз, терма жамоа мураббийларининг эътиборига тушасиз. “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” жамоаларидан бирида ўйнаш олдинга қўйилган қадам деб ўйлайман.

-  Сўнгги сўз ўрнида мухлисларга тилакларингиз?
-  Мухлислардан ҳар доим қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Ишқибозларимиз стадионга келиб, бизни қувватлаб турса, биз ҳам шундан илҳомланган ҳолда ғалабаларимизни тақдим этамиз. Нафақат “Нефтчи” жамоаси иштирокидаги ўйинларни, балки Ўзбекистондаги барча клубларимиз иштирокидаги баҳсларни стадионга келиб томоша қилишларини тилаб қоламан. Мухлисларсиз футбол йўқ.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика