Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  95 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Шота Арвеладзе: “Стадиондаги муҳитга гап бўлиши мумкин эмас, аммо майдон ҳолати ўта ёмон эди” News

Шота Арвеладзе: “Стадиондаги муҳитга гап бўлиши мумкин эмас, аммо майдон ҳолати ўта ёмон эди”

“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди:

- Ўйлашимча яхши ўйин бўлди. Қолаверса учрашув мухлисларга ҳам ёқди. Курашларга бой футболга гувоҳ бўлдик. Шу ўринда бундай майдонда муносиб тарзда тўп суриш анча мушкул. Аммо, ўйингоҳдаги муҳитга гап бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида бу каби мухлисларни биринчи бор кўрмоқдаман. Наманганлик мухлислар жамоаларини муносиб тарзда қўллаб-қувватлашди.

- Легионерларнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
Ростин бугун “Пахтакор”даги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Гиди ва Тиаголар бундандан яхшироқ ўйнай олишади. Шунингдек, Марко ҳам яхши ўйнади.

- “Пахтакор”ни ғалабасига нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Бунинг сабаби “Навбаҳор” жамоасини ўзи. Рақибни жиддий тарзда таъқиб қилдик. Биринчи бўлимда ўйин назоратини ўз қўлимизда сақлаб турдик. Лекин, кутилмаганда ўтказиб юборилган гол ҳаммасини ўзгартириб юборди. Майдонни ҳолати ўзимизни ўйинимизни намойиш этишимизга тўсқинлик қилди. Очиғини айтиш керак майдонни ҳолати ўта ёмон даражада эди. Бундай шароитда ўйнаш анча қийин. “Навбаҳор” футболчилари бу майдонда машғулот ўтказиб, уй учрашувларини шу ерда ўтказаётганликлари боис тўпни қай тарзда йўналиш олишини яхши билишади. Ҳар икки жамоа ҳам ижоби натижа учун курашди ва унда “Навбаҳор” ғалаба қозонди.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика