Latest news

19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  0 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  0 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  13 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  9 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  5 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  13 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  3 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  1 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1

Луис Энрике "Барселона"ни мақтади News

Луис Энрике "Барселона"ни мақтади

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "Барселона"нинг ўйин услубини мақтаб ўтди.

"Бу жуда чиройли ўйин бўлади. Қачонки майдонда тўп билан бўлиб, ҳужум қилишни яхши кўрадиган икки жамоа ўйнаса, шон-шараф биринчи ўринга чиқади. Педрини яхши биламан, у ақлбовар қилмас футболчи. "Барселона"нинг ўйин услуби менга ёқади, айниқса, Педри майдонда бўлганида.

Барча мураббийлар ҳимоя ва ҳужум ўртасида баланс излайди. Эртага ўйнайдиган жамоаларда деярли бир хил савиядаги ҳимоя ва ҳужумчилар бор.

Бу биз учун ҳаяжонга тўла баҳс бўлади - чунки биз руҳан кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Уларнинг мураббийи даражаси жуда юқори, уни мен анчадан буён яхши биламан. Мураббий ҳам футболчилар ҳам яхши ўйин ўтказишни истайди. Иккала жамоанинг асосий қуроли - тўпни ушлаб тура олиши бўлади.

Ханси Фликни ҳурмат қиламан. У жамоани нолдан бошлаб ўзи қурди. Жамоа ҳужум қилмоқда, яхши ҳимояланади, исталган ўйин ҳолатига тезда мослаша олади. Бу жамоа менга ёқади, ҳали ҳам "Барселона"нинг ўйинларини томоша қиламан ва завқ оламан. Улар менга хурсандчилик тақдим қилишади", - деди Энрике.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика