Latest news

14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  2 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2

"Шўртан" 10 кун ичида 13 000 доллар тўламаса биринчи лигага тушиб кетади! News

"Шўртан" 10 кун ичида 13 000 доллар тўламаса биринчи лигага тушиб кетади!

Ғузорнинг "Шўртан" клуби собиқ легионер футболчиси Урош Милославлевич ФИФАга мурожаат қилгани ҳақида хабар бергандик.

Куни кеча ФИФА 11 майга қадар клуб ушбу футболчи олдидаги қарзларини тўлиқ тўлаб бермаса 2018 йил биринчи лигага тушириб юборлиши борасида ПФЛга хат юборган. Бу ҳақда алоҳида хабар бергандик.

Breaking news. ФИФА ЎФФга "Шўртан"ни 2018 йил биринчи лигага тушириб юбориш талабини қўйди

Ўтган йил сентябрь ойида ушбу қарздорлик туфайли ПФЛ "Шўртан" клубидан 3 очко олиб ташлаганди. Шундан сўнг, клуб бош директори Шоди Номозов легионерга барча қарзлар тўлангани ҳақида интервью берганди.


Шоди Номозов: "Урош Милославлевичга қарзодорлик тўланади"

Бироқ орадан маълум вақт ўтгач бу масала яна кун тартибидан ўрин олди. Бу сафарги жазо олдингисидан жиддийроқ бўлади. Вазиятга ойдинлик киритиш учун "Футбол Экспресс" газетаси мухбири "Шўртан" бош мураббийи Ихтиёр Каримовга мурожаат қилди:

- ФИФАнинг чиқарган қарори бизни карахт аҳволга солиб қўйди. Улар биздан 10 кун ичида қарздорликни тўлашимизни талаб қилишмоқда. Қандай қилиб бўлмасин қарзларни тўлаб жамоани олий лигага олиб қолмоқчимиз. ФИФА 2013 йил футболчи олдидаги қарздорлигини тўлаб бериш ҳақида қарор чиқарган. Клуб эса ўтган йил пулларни тўлади. Йиллар давомида қарз вақтида тўланмагани учун устама пуллар фоиз ҳисобида "туғилаверган". 2016 йил Милославлевичга 46000 доллар қарз тўлаб берилган. Фоиз туфайли яна 13000 доллар қарз пайдо бўлган. Футболчининг агенти бу пулларни тўлаб беришимизни талаб қилмоқда",  - дейди Ихтиёр Каримов. 


Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика