Latest news

16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  11 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  28 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  101 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1

Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда гол урган ягона футболчи News

Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда гол урган ягона футболчи

Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувида ҳисобни очган Элдор Шомуродов кетма-кет учинчи учрашувни голсиз тарк этмаяпти.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ўз номини таблога ёздириб қўйган илк ва ҳозирча ягона футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Осиё Кубогининг биринчи турида захирадан майдонга тушиб, вакилларимизга Уммон устидан қозонилган ғалабани тақдим этувчи голга муаллифлик қилганди. Иккинчи турда эса Туркманистон билан бўлган баҳсда Шомуродов дублни расмийлаштирган. Бугун эса Япония дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқди.

Айни пайтда давом этаётган "F" гуруҳининг учинчи туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон учрашувида биринчи бўлим тугаган - 1:1.

Элдор Шомуродовнинг голига Япониядан Йошинори Муто жавоб тўпини йўллади.

"Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган ҳужумчи айни пайтда 4 гол билан Осиё Кубоги тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам бўлган Қатар терма жамоаси футболчиси Алмоез Али ҳисобида 5 гол мавжуд.

ФАКТ: Элдор Шомуродов Осиё Кубогидаги дебют иштирокидаёқ Ўзбекистон терма жамоасининг қитъа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлари Одил Аҳмедов ва Максим Шацкихга етиб олди. Ва битта мусобақада 4та гол урган илк ўзбекистонликка футболчига айланди. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурари Александр Гейнрих ҳисобида 6та гол мавжуд.

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика