Latest news

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  1 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  15 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун омад биз томонда бўлди" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун омад биз томонда бўлди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS” - “Ғиждувон" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Ғиждувон" жамоаси билан чемпионат доирасидаги сафар учрашувида мағлуб бўлгандик. Йигитлар билан ўтириб, ўша ўйиндаги хатоларни таҳлил қилдик. Бугун тайёргарлик самара берди, ғалабага эришдик.

- Чемпионат доирасидаги "Ғиждувон" билан бугунгисида қандай фарқ сездингиз?

- Бугун омад биз томонда бўлди. Чемпионат доирасидаги ўйинда ҳам тўп назорати бизда, буни рақиб жамоа бош мураббийи ҳам таъкидлаганди. "Ғиждувон" Про-лигада ўз ўрнига эга жамоа, уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Иккинчи давра олдидан режалар қандай?

- Бизда 17 куни "Динамо" билан ўйин бор, қолдирилган учрашув. Ҳозир бор эътиборимизни шу баҳсга қаратамиз. Ана ундан кейин навбатдаги режалар ҳақида ўйлаб кўрса бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика