Latest news

21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   0 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  5 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0

Шерзод Ҳакимов: Пахтакордан таклиф тушгани рост News

Шерзод Ҳакимов: Пахтакордан таклиф тушгани рост

Трансфер ойнасида катта ҳаридларни амалга ошираётган "Нефтчи" ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олмоқда.
Лекин ушбу жамоанинг айрим ўйинчиларига ҳам ўзга клублардан таклифлар келиб тушмоқда. Масалан, Шерзод Ҳакимовга Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан чорлов бўлган. Бу ҳақда футболчининг ўзи шундай деди:

"Ҳа, чиндан ҳам "Пахтакор"дан таклиф бўлди. Кўпчиликка яхши маълумки, ушбу жамоада ўйнашни мамлакатмиздаги барча футболчилар орзу қилади. Сабаби "Пахтакор" юртимизда ўз ўрнига эга ва байроқдор жамоалардан биридир. Бу клубнинг таклифи мени ҳам ўз навбатида қувонтиргани рост. Лекин биласизми бугунги кунда "Нефтчи" билан амалда шартномам мавжуд. Қолаверса раҳбарият билан бу хусусда гаплашганимда, жамоага керак эканлигимни айтди ва шундан сўнг бор эътиборимни "Нефтчи"га қаратдим.

Тўғри, ҳозир мураббийлар таркибга маҳоратли ҳужумчиларни таклиф этиб, олдинги чизиқдаги рақобатни оширишга ҳаракат қилишмоқда. Рақобат? Йўқ, бундан сира чўчимайман. Ҳар қандай рақобатга тайёрман!

Мураббийимиз билан гаплашдим, унинг мендан умиди катта. Ўз навбатида мен ҳам қайси чизиқда ўйнашимдан қатъий назар, ишончни оқлашга ва жамоам муваффақиятларига улушимни қўшиш учун бор кучимни ишга соламан" - дейди Ҳакимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика