Latest news

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  25 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз" News

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қийин климатик шароитлар остида ўтган ўйин бўлди. Шамол ўйинга таъсир ўтказди. Гол уриб олганимиздек сўнг ўйинни назорат қилдик. "Сурхон" жуда яхши шаклланган жамоа, омадимиз келди ва ғалаба қозондик. Кейинги босқичга чиқа олганимиздан хурсандман. "Лочин" жамоаси бизга муддатдан аввал плей-оффга чиқишга ёрдам бериб юборди" - деди Вадим Карленович баҳс якунлангач.

- "Динамо" жорий мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади. Жамоа мағлубиятсиз сериясини қачонгача давом эттира олади деб ўйлайсиз?

- Бизга кўз тегинишини хоҳлаяпсизми? Кучимиз қанчага етишини келажакда билиб оламиз. Кейинги учрашувни "Шўртан"га қарши ўтказамиз. Ҳозир омад биз томонда ва умид қиламанки, омад бизга кулиб боқишда давом этади.

- Анваржон Ҳожимирзаев захирага олинганига нима сабаб бўлди?

- У бошидан жароҳат олди ва захирага олинишини сўради. Биз таваккал қилмай уни алмаштирдик. Балки боши чайқалгандир.

- ЎзПФЛ "Нефтчи"га қарши ўйинни кўчирди. Ушбу қарор жамоангизга қандай таъсир қилди? "Нефтчи" ўтган турда ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборган эди, сизнинг жамоангиз эса ҳозир жуда яхши формада. Ўйин кўчирилгани сизни хафа қилмадими?

- Самарқандга юқори даражадаги меҳмонлар кела олмаслиги маълум бўлганидан сўнг биз ЎзПФЛга учрашувни ўтказишга тайёр эканлигимизни билдирдик, аммо "Нефтчи" рози бўлмади.

- Жорий мавсумда барча жамоалар тиғиз тақвимда ўйнамоқда. Ушбу тақвим жамоангизга қандай таъсир қилмоқда?

- Тақвим барча жамоалар учун бир хил, фақатгина "Динамо" учун эмас. Мени ҳайрон қолдираётган ягона жиҳат, бу мезбонлик масаласи. Мисол учун, биз "Шўртан"га қарши кейинги учрашувни Ғузорда ўтказамиз, аммо бундан аввалги учрашувларни "Шўртан" нейтрал майдонда, яъни Қаршида қабул қилган эди. Энди "Хоразм"га ҳам бориш керак бўлади. Менинг билишимча, "Бунёдкор" мавсум бошидан буён Тошкентдан чиқмади. Икки жамоа ўзаро келишган ҳолда Тошкентда ўйнамоқда. Очиғи, биз ҳам бажонидил Самарқандда кимдирни қабул қилган бўлар эдик.

- "Андижон" бугун сенсацион тарзда "Лочин"га мағлуб бўлди. Бу натижаси эса "Динамо"ни автоматик тарзда кейинги босқичга олиб чиқди. "Динамо" гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувни Андижонда ўтказади. Бўлажак учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Биз камроқ ўйин имкониятига эга бўлаётган футболчиларга имконият тақдим этамиз. Ўйлайманки, бундай қароримиз учун бизни жазолашмайди.

- "Андижон"га қарши ўйин принципиал эмасми?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин биз учун принципиал. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз. Шу сабабли захира футболчиларига имконият бериш тўғри қарор бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика