Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  11 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  109 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди News

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди

Суперлига 7-тур доирасидаги "Сўғдиёна" – "Андижон" ўйини якунланди.

"Сўғдиёна" – "Андижон" 1:0

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов
Захира ҳаками: Шаҳбоз Азимов
Назоратчи: Марат Исмоилов
ВАР: Иброҳим Исмоилов
АВАР: Алишер Раҳимқулов
Комиссар: Маъмур Султонов

Гол: 1:0 – 58, Суҳроб Иззатов (Хондамир Мустафоқулов)

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 23.Сардорбек Ҳошимов (5.Беҳруз Жуматов, 82), 28.Станислав Андреев (34.Дилшодбек Мисиралиев, 77), 32.Нодир Сойибов, 99.Умидбек Султонов (8.Суҳроб Иззатов, 57)

Захира: 1.Шохрух Исоқов, 6.Самандар Синдаров, 11.Саҳоб Рашидов, 18.Ойбек Нурматов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 42.Сардорбек Эркинов

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 4.Исломбек Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 6.Алтин Крезиу, 7.Рустам Турдимуродов (11.Ислам Машуков, 70), 8.Искандар Шайқулов (18.Дамир Темиров, 46), 9.Мирзад Механович (22.Усмонали Исмоналиев, 87), 13.Сардорбек Азимов (23.Дониёр Абдуманнопов, 70), 33.Олег Зотеев (с), 66.Миомир Дурикович, 71.Бектемир Абдуманнонов

Захира: 25.Валижон Раҳимов, 10.Илҳомжон Абдуғаниев, 14.Абдураҳмон Комилов, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 32.Лука Ускокович.

Огоҳлантиришлар: Миомир Дурикович (1), Искандар Шайқулов (11), Отабек Аҳадов (25), Нодир Сойибов (45+2), Иван Бошкович (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ҳакамларга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

90+1. Аҳадовнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Андижон"да ўзгариш содир бўлди.

85. Зарба! Абдуманнопов томонидан йўлланган кучли зарба дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

82. "Сўғдиёна"да позицион ўзгариш амалга оширилди.

79. Механовичнинг узатмасини мезбонлар ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак узатмадан кейинги зарбани Собиров зарарсизлантирди.

77. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

75. Машуковнинг зарбаси мезбонлар ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

70. "Андижон" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

68. Зарба! Механовичнинг зарбасини Собиров қайтарди, қайтган тўпни мезбонлар ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

63. Крезиу олисдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

62. Дориевнинг зарбасини Адҳамов эгаллаб олди.

61. Азимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Собиров қайтарди.

58. ГОЛ! Бир дақиқа аввал захирадан майдонга тушган Иззатов рақиб жарима майдонига узатилган тўпни тўхтатмасдан "Андижон" дарвозасига жойлаб қўйди!

58. Мустафоқуловнинг пастки бурчак томон йўллаган зарбасини Адҳамов қайтарди.

57. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

55. Зарба! Турдимуродовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси рақиб дарвозасининг ён тарафига тегди.

50. Собиров Абдуманнонов зарбасини қайтарди, "Андижон"нинг иккинчи уриниши муваффақиятсиз якунланди. 

46. Турдимуродовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасини Собиров қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Механович тепган тўп Собировнинг қўлларига бориб тушди.

45+2. Сойибов огоҳлантирилди.

45+2. Зарба! Дориевнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини Адҳамов қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

44. Мезбонларнинг кетма-кет икки зарбаси рақиб ҳимоячиларидан нарига ўтмади.

40. Андреевнинг ён чизиқдан рақиб жарима майдонига узатмасини Адҳамов уриб юборди.

38. Зарба! Турдимуродовнинг кучли зарбасини Собиров қийинчилик билан қайтарди.

38. Ҳакамлар ўйинни давом эттириш қарорига келишди.

35. "Сўғдиёна" жарима майдонида тўқнашув содир бўлди. ВАР вазиятга аралашди.

33. Турдимуродовнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

30. "Андижон"нинг бурчак узатмаси яна Дуриковичнинг зарбаси билан якунланди.

25. Аҳадов майдон марказидаги қўпол ўйин учун огоҳлантирилди. Азимовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

24. Мустафоқуловнинг узатмасини рақиб жарима майдонидаги Қаҳрамонов дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

21. Қобиловнинг ўнг қанотдан узатган тўпни Адҳамовнинг қўлларига бориб тушди.

17. Зарба! Меҳмонларнинг бурчак узатмаси Дуриковичнинг зарбаси билан якунланди. Тўп дарвоза тўрининг ташқи қисмига тегди.

15. Зарба! Дориевнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасини Адҳамов қайтарди. "Сўғдиёна" ҳужумчисининг иккинчи уринишидан сўнг рақиб посбони тўпни эгаллаб олди.

13. Дориевнинг узатмасини Адҳамов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. Искандар Шайқулов рақиб футболчисига тирсак билан зарба бериб юборгани учун огоҳлантирилди. 

9. "Андижон" бурчак зарбаси ишлаб олди. Абдуманнонов узатмаси қайтарилди. Кейинги ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.

6. Зарба! Мезбонларнинг ажойиб комбинацияси Султоновнинг зарбаси билан якунланди. Адҳамов ўз маҳоратини намойиш этди.

4. "Сўғдиёна" стандарт вазиятга эга бўлди. Андреевнинг узатмасидан сўнг меҳмонлар футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Майдон марказига яқин нуқтада қўполлик ишлатган Дурикович ўйиндаги биринчи фолдан кейиноқ огоҳлантирилди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сўғдиёна" қора-оқ, "Андижон" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика