Latest news

08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  5 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  60 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  118 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1032 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11

Шавкат Саидов: “Турк клублари каби ўйинлар таҳлили ва статистика бўйича бир нечта платформадан фойдаланишни йўлга қўйишимиз керак” News

Шавкат Саидов: “Турк клублари каби ўйинлар таҳлили ва статистика бўйича бир нечта платформадан фойдаланишни йўлга қўйишимиз керак”

7-11 декабрь кунлари Туркияда ўзбек футболи мутахассислари учун ўқув-семинари ўтказилди.

ЎзПФЛ ва Туркия Клублар бирлиги ҳамкорликда ташкил қилган семинар доирасида 20 нафар ўзбек клублари вакиллари турк футболи инфратузилмаси, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой” клубларининг тижорий ва скаутинг (ўйинчилар селекцияси) соҳаларидаги фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

“Металлург” футбол клуби бош директори Шавкат Саидов турк футболи андозаси асосида Ўзбекистонда ҳам скаутинг ва селекция жараёнини яхши йўлга қўйиш кераклигини айтиб ўтди. 

- Истанбулда ўтказилган семинарларда кўплаб муҳим маълумотларга эга бўлдик. Айниқса, “Фенербаҳче” ҳамда “Галатасарой” клубларига бўлган ташрифимиз жуда фойдали ўтди. 

Менга скаутинг бўйича Туркия клубларида йўлга қўйилган иш жараёни жуда маъқул бўлди. Айниқса, Туркиянинг гранд клубларида турли минтақалардаги ёш иқтидорларни аниқлаб олиш учун алоҳида ҳудудий бўлимлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтишни истар эдим. Биз ушбу мулоқот жараёнида улардаги мавжуд скаутинг ва агентлар билан ишлаш тизими билан ҳам танишиб чиқдик. Айниқса, замонавий футболдаги мавжуд технология ва қурилмалар ёрдамида футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини ҳам таҳлил қилиб борилиши жуда муҳимлигига гувоҳ бўлдик. 

Масалан, турк клублари скаутинг ва футболчилар ўйини таҳлили бўйича бир вақтнинг ўзида бир неча платформалардан фойдаланишар экан. Футболчининг ўйинларини бориб кўриш, статистик таҳлилини амалга ошириш, Wyscout, Transfermarkt сингари платформалар орқали яна бошқа кўрсаткичларини мунтазам ўрганиб, солиштириб боришар экан. 

Диққатимни тортган жиҳатлардан яна бири уларда футболчининг техник-тактик ва жисмоний жиҳатларидан ташқари, руҳий ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши бўлди. Яъни катта ўйинларга, хусусан биз кузатган “Бешиктош” – “Фенербаҳче” сингари дербиларга руҳан тайёр бўлган футболчиларни жамоага жалб этишга алоҳида эътибор қаратилар экан. Биз ҳам мана шундай катта босимли учрашувларга дош берадиган ёш футболчиларни тарбиялай олсак, келажакда халқаро майдонда Эрон, Жанубий Корея ва Япония сингари қитъамизнинг гранд термаларидан ўзиб кета олишимизга ишонаман. 

“Металлург” футбол академиясида ҳам ёш футболчиларни айнан психологик жиҳатдан катта футболга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратишга интиламиз. “Металлург”да ҳам 4 йилдан буён алоҳида скаутинг бўлими фаолият олиб бормоқда. Илҳом Шарипов сингари жамоамиз мухлисларига яхши таниш бўлган яна 5 нафар собиқ футболчиларимиз янги иқтидорларни клубга жалб этишга масъул бўлиб келишмоқда. Скаутинг бўйича иш жараёнимизни ушбу сафардан олган билимларимиз орқали янада яхшилаб, “Металлург” футбол академияси ва асосий таркибимизни юртимизнинг энг сара иқтидорлари билан тўлдиришда давом этамиз, - деди Шавкат Саидов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика