Latest news

14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  11 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  9

Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин” News

Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”

Кўп йиллардан буён футбол соҳасида меҳнат қилиб, фаолияти давомида ОАВ ходимлари билан доимий ҳамкорликни биринчи ўринга қўйиб келаётган инсонлардан бири, “Шўртан” Профессионал футбол клуби Бош менежери Шамил Самигулович Ярулин журналистларнинг касб байрамлари муносабати билан мухтасар табрик фикрларини изҳор қилди:

-     Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳеч бир соҳасини, ҳаётимизнинг бирор бир жабҳасини ҳам журналистикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Спорт, шу жумладан футбол ҳам бундан мустасно эмас. Миллионлар ўйинида, юракларни қувончу ҳаяжонларга тўлдирувчи лаҳзалар, зафарли юришлар, ғалабали онларни курраи заминимизнинг миллиард миллиард аҳолисига юқори тезкорлик, ҳаллолик ва айни ҳақиқат тамойиллари асосида етказиб берилишида, соҳанинг муваффақиятларию ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларини  тарғибот-ташқивот қилинишида  ОАВ ходимларининг ҳиссаси беқиёсдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига баҳсларида иштирок этаётган “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари ва футболчилари номидан шу соҳада фидоийлик билан қалам тебратиб, меҳнат қилиб келаётган дўстларимизни табриклаймиз. Оилавий бахт, тинчлик хотиржамлик, ижодий баркамоллик ва юксак парвозлар тилаймиз. “Ғайрат-шижоат, дадиллик, тезкорлик, шаффофлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”, деб қоламиз. Яна бир бор байрам муборак!   


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика