Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  0 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  11 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  11 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  19 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  4

Шаҳриддин Ишназаров: “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонамиз” News

Шаҳриддин Ишназаров: “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонамиз”

Бугун Тошкентда “Обод” ва “Қизилқум” жамоалари ўзаро куч синашади.

Ушбу ўйинни “Қизилқум” ПФК Мухлислар клубининг юз нафардан зиёд аъзоси “Жар” стадионида кузатиб боришга ва ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашга қарор қилишган.

— Севимли жамоамиз бу йилги мавсумни ўзгача кўтаринки кайфиятда бошладилар, — дейди “Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров. — Шу боис, уларни хоҳ Навоийда, хоҳ сафар учрашувларида бўлсин доимо қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Футболчиларимизнининг чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этишлари учун вилоят ҳокимлиги ҳамда хомийлар барча шарт-шароитларни яратиб беришмоқда. Айни пайтда бизнинг олқиш ва қўллаб-қувватлашимиз жамоа учун сув ҳамда ҳаводек зарур.

“Обод” жамоаси олий лига дебютанти бўлса-да, рақибларига қарши қандай муносиб қаршилик кўрсатаётганлигини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Шунга қарамай, бугун “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонамиз. Бизнинг “Жар” стадионига ташриф буюришимиз жамоамиз ғалабаси учун хизмат қилади, деган умиддамиз.
Ўз навбатида ҳозирда Тошкентда фаолият кўрсатаётган ва таълим олаётган навоийлик мухлисларни ўз сафимизга чорлаймиз ва “Қизилқум” жамоасини қўллаб-қувватлашга чорлаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика