Latest news

22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  0 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  4 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  6 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:15ФИНАЛгача...  10 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  13 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  10 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  31

"Шаҳбоз Умаров, Равшан Ягудин, Одил Аҳмедов ва Антонио Сариоглу ҳақида", - Вадим Абрамов билан суҳбат News

"Шаҳбоз Умаров, Равшан Ягудин, Одил Аҳмедов ва Антонио Сариоглу ҳақида", - Вадим Абрамов билан суҳбат

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Биз терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилиб бир қатор саволларга жавоб олдик. 


- Йиғинга чақирилган футболчилар сони жуда ҳам кўплигига эътибор қаратдик...
- Ҳа, рўйхатдан 39 нафар футболчи ўрин олди. Бу кенгайтирилган рўйхат ҳисобланади. Сабаби ҳали расмий ўйинларгача анча вақт бор ва футболчилар жароҳатдан суғурталанишмаган. Мана йиғин бошланмай туриб Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоев жароҳат олишгани маълум бўлди. Яна коронавирус деган нарса бор. Шу боис 39 нафар футболчи Тошкентда кўришни истаган ўйинчилар ҳисобланади.

- Шунда сафарга қанча футболчи олиб кетилади?
- Дубайдаги йиғинга ва Саудия Арабистонига тахминан 28 нафар футболчини олиб кетишни режалаштирганмиз. Сафарда ҳар қандай форс мажор ҳолатга тайёр туришимиз керак.

- Легионерлар қачон йиғинга қўшилишади?
- Кореяда ўйнаётган Ашурматов, Зотеев, Алибоев ва Искандеров каби футболчиларимиз тахминан 30 май куни ихтиёримизга етиб келишади. Чунки у ерда чемпионат давом этмоқда. Элдор Шомуродов эса Италиядан 25 майда келиши кутилмоқда. БААда эса чемпионат якунланди ва улар Тошкентга етиб келишмоқда.

- Рўйхатда қовурғасидаги жароҳати туфайли Ўзбекистонга даволаниш учун қайтиб келган Одил Аҳмедовни ҳам кўрдик...

- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат борлиги рост. Бироқ ўйинлар бошлангунга қадар Аҳмедов майдонга тушишга тайёр бўлади деб ўйлайман.

- "Бунёдкор" дарвозабони Равшан Ягудин йиғинга чақирилишини кўпчилик кутмаганди...
- Балки, лекин бу кенгайтирилган рўйхат ва Саудия Арабистонига кимлар кетиши ҳозир аниқ эмас.

- Беларусга бориб келдингиз. Бироқ БАТЭда ажойиб ўйнаётган Шаҳбоз Умаров негадир рўйхатда йўқ.

- Ҳа, Беларусга бордим ва ҳамюртларимиз ўйинларини кузатдим. Шаҳбоз Умаровнинг ҳаракатлари менга маъқул келди, ёш ва интилувчан футболчилиги кўриниб турибди. Лекин ҳозирча уни йиғинга чақирмасликка қарор қилдик. Сабаби у ўйнаётган жойда бизда Жалолиддин Машарипов ва Ҳожимат Эркинов каби футболчилар бор. Умаров келажакда миллий терма жамоада ўйнашига ишонаман.

- Сўнгги савол ўтган йиғиндан олдин терма жамоа штабидан ўрин олган Антонио Сариоглу кетди деган хабарлар чиқди. Бу қанчалик рост?

- Ҳа, бу рост. Антонио терма жамоани тарк этди ва Мирко Йелилич қайтди. Сабаби Мирконинг иш услуби менга кўпроқ маъқул келади. Шу боис раҳбариятдан Йеличични қайтаришларини ўзим сўрадим.


Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика