Latest news

00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  3 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  2 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  0 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  1 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  6 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  1 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  7 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  10 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  23 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  4 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  3

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти" News

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти"

"Тезкор Студия"нинг Осиё Кубогига бағишланган навбатдаги сони Қатар пойтахти Доҳадан олиб борилди.

Камолиддин Алимов бошчилигидаги эфирда таниқли футбол мутахассиси Шаҳбоз Беғамов меҳмон сифати қатнашди ва ўз фикрларини билдирди. 


"Гуруҳдаги қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Шунчаки йўлимизда давом этяпмиз. Эндиликда қолган ҳар бир ўйин терма жамоамизнинг ҳолатини баҳолаб беради. Биз учун Осиё Кубоги энди бошланяпти. Сурия билан дуранг бўлди. Ҳиндистонни ютишимиз керак эди. Асл ҳолатимизни, Катанецнинг ҳақиқий ишини энди кўрамиз. Ҳиндистонни ютиш янгилик эмас. Сурия билан ўйин кўпчиликни танқидига учради ва бу ўринли эди. Ҳиндистон билан схемани ўзгартиргани фойда келтирди. Мураббий хатолардан тўғри хулоса чиқара олди. Балки бу Катанецнинг режасида бўлгандир. 

Австралия билан ўйинни ҳам ўта муҳим, деб бўлмайди, чунки икки жамоани дуранг ҳам қониқтириши мумкин. Албатта, биринчи ўринни олиш ёқимли бўлади. Рақиб танлаш эса эҳтимоллар назариясида бўлади. Лекин ҳеч бир жамоа ёки мураббий биринчи ёки иккинчи ўрин билан чиққан яхши, деган йўлни танламайди. Бу аслида зарарга ишлаши мумкин. Ҳар қандай футболчи ғалабани кўзлаб чиқади. Рақиб танлаш ресторанга кириб ўзингиз истаган таомни танлаш, дегани эмас. Осон, деб ўйлаган рақиб кутилмаганда зарба бериб қолиши мумкин",- дейди Шаҳбоз Беғамов.

 

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика