Latest news

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  2 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  60 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас" News

Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Анча қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам яхши курашди. Биринчи таймда гол ўтказиб юбордик ва шу сабаб танаффусдан сўнг кўпроқ ҳужумга ўтишимиз керак эди. Менимча, биз рақибдан кўра кўпроқ вазият ярата олдик. Учрашув дуранг билан якунланди ва бу адолатли натижа бўлди деб ўйлайман.

- Иккинчи бўлимда "Локомотив" жамоасининг ўйини тубдан ўзгарди. Танаффусда футболчиларга нималар дедингиз?

- Биринчи бўлимдаги хатоларимизни кўриб чиқдик ва ушбу хатоларни тўғирлашимиз кераклигини айтдим. Танаффусдан кейин кўпроқ ҳужум қилишимиз кераклигини айтдим.

- "Сурхон"да футболчи ва мураббий бўлиб ҳам ишлагансиз. "Сурхон" жамоасини яхши билганингиз бугунги учрашувга тайёргарлик кўришда қўл келдими?

- "Сурхон" жамоаси узоқ вақт фаолият олиб бордим. Ҳозирги кунда "Сурхон" сафида тўп тепаётган Асилбек Жумаев ва бир нечта ёш футболчиларни Термиздаги ўсмирлар мусобақасида кашф этган эдик. Кейинчалик уларни ёшлар жамоасига жалб этдик. Ўзингиз кўриб турибсиз, бугун Суперлигада "Сурхон" шарафини ҳимоя қилишмоқда. Сурхондарёда иқтидорли футболчилар кўп.

- "Локомотив" жамоаси ўтган учрашувларда жамоа иккинчи бўлимни ёмонроқ ўтказаётган эди. Бугун эса жамоа бутун ўйин давомида бир хил темпни ушлашга ҳаракат қилди. Ўтган ўйинларда бир бўлимдан сўнг темп тушиб кетишига нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Олдинги учрашувларга бироз бошқача тайёргарлик кўраётган эдик. "Бунёдкор"дан кейинги учрашувдан сўнг бугунги ўйинга тайёргарлик кўриш учун бор йўғи 4 кун вақтимиз бор эди. Ўйинга тайёргарлик жараёнига кичик ўзгартириш киритдик. Балки шу сабабдир. Машғулотларни ўзгартирдик. Бугун иккинчи бўлимда намойиш этган футболимизни бутун ўйин давомида кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги мақсадимиз шу.

- "Локомотив" жамоасининг жорий мавсум бир тайм яхши ўйнайдиган жамоа бўлиб қолди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Иккала бўлимни ҳам сифатли ўтказишга нима етишмаяпти?

- Машғулот жараёнларига ўзгартириш киритиб, ушбу муаммони тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимда ҳам ёмон ўйнамадик, аммо иккинчи таймда ўйинимиз яхшиланди. Бир хил даражада ўйнашга интиламиз.

- Жамоа ҳужумларини якунлайдиган футболчи топилмаётгандек. Ҳужумчилар бугунги учрашувга қанчалик тайёр эдилар?

- Биз мураббийлар штаби билан ушбу муаммони кўриб чиқдик. Ҳужумчилар билан алоҳида ишлаб кўрдик ва натижа сезилди. Кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Режамиз бўйича тайёргарлик кўрсак, голлар сони кўпайиши ўзини узоқ куттириб қўймайди.

- "Локомотив" жамоаси кетма-кет тўрт маротаба мағлубиятга учради. Ушбу омадсиз сериядан сўнг жамоадаги ички муҳит қандай? Раҳбарият билан гаплашиб кейинги режаларни аниқлаб олдингизми?

- "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас. Машғулотларда ҳам иштирок этмаяпти. Раҳбарият жамоани ўзим бошқаришим кераклигини айтди. Ҳали бошқа мавзулар бўйича гаплашмадик. Кейинги рақибимиз "Насаф". Ҳозир фақат "Насаф"га қарши кечадиган учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. Ички муҳит аъло даражада. Фақатгина ёмон натижаларни тўғирлашимиз керак. Жамоа муаммо йўқ. Барча ўз вазифасини яхши бажармоқда.

- Демак Александр Стоймирович жамоадан расман кетдими?

- Ушбу саволга матбуот хизматимиз жавоб бергани тўғрироқ бўлади.

- "Локомотив" жамоаси матбуот котиби Хайрулла Холиқовнинг жавоби

- "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг сербиялик мутахассис Александр Стоймирович клуб раҳбарияти қарорига кўра расман ишдан бўшатилди. Клуб раҳбарияти ушбу янгиликни расман эълон қилмасликни сўради. Биз клуб ходимлари сифатида ушбу топшириқни бажардик. Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас ва "Локомотив" жамоасига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мавсум аввалида расман бош мураббий дея эълон қилинган Ёрқин Назаров жамоанинг бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Эътиборингиз учун раҳмат.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика