Latest news

21:56Суперлига. Абрамов "Локомотив"ни мағлуб этди  9 21:44Евро-2024. Бельгия - Словакия 0:1 (Матнли трансляция)  6 21:05Суперлига. ОКМК «Олимпик»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди  5 19:53Евро-2024. Руминия Украинани йирик ҳисобда мағлуб этди  51 19:50"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр  2 18:58Суперлига. "Олимпик" – ОКМК. Таркиблар маълум  4 18:45"Порту" "Барселона" ҳимоячисини харид қилиши мумкин  0 18:20Перу, Венесуэла ва Парагвай терма жамоаларининг Америка Кубоги учун қайдномаси маълум  0 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  44 17:36Евро-2024. Руминия – Украина: Дрэгушин, Зинченко, Мудрик ва Довбик асосий таркибда!  3 17:30"Арал" – "Пахтакор" учрашуви Нукусда эмас, Тошкентда ўтказилади  30 17:09Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"  19 16:59Кристан Эриксен Дания термаси рекордчисига айланди  1 16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  5 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  1

Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди News

Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди

Суперлига 9-турининг сўнгги ўйини якунланди.

Унда "Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилди ва муроса кўчасини танлади – 1:1. 

Суперлига

9-тур

Lokomotiv

Abdulaziz Abdurashidov - 75'

Superliga. Round 9

27/05/2024, 19:00

1
:
1
Finished

Surkhon

Dmitriy Pletnyov - 11'

45'
90'
27'  Damjan Krajisnik
64'  Sardor Abdunabiyev (Izzat Abdullaev)
75'  Abdulaziz Abdurashidov
75'  Sanjar Tursunov
84'  Abdulaziz Abdurashidov (Abubakrrizo Turdaliev)
11'  Dmitriy Pletnyov
11'  Asadbek Karimov
63'  Mukhammadali Abdurahmonov (Sylvanus Nimely)
63'  Asadbek Karimov (Asilbek Jumaev)
72'  Ulugbek Khoshimov (Камрон Саидазимов)
72'  Dmitriy Pletnyov (Бобур Аскаров)
81'  Egor Krimets (Behzod Shamsiyev)

"Локомотив" – "Сурхон" 1:1 

27 май. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00

Голлар: Абдулазизхон Абдурашидов (Санжар Турсунов) 75' – Дмитрий Плетнёв (Асадбек Каримов) 11'

Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

Қанот ҳакамлари: Сардор Ҳакимов, Абдулҳамид Абдурайимов

Захира ҳаками: Мумтоз Тошмуродов

VAR: Азиз Асимов

AVAR: Эдита Миробидова

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров  

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов (70.Абубакрризо Турдиалиев, 84), 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев (11.Иззатилла Абдуллаев, 54), 8.Дамьян Крайишник (20.Жавоҳир Мубараков, 73), 10.Иван Булатович, 14.Дилшод Комилов, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов.

Захира: 16.Данил Бакланов, 19.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 23.Жаҳонгир Ҳошимбоев, 27.Собит Синдаров, 99.Комрон Сайдазимов.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов (99.Комрон Сайдазимов, 72), 10.Дмитрий Плетнёв (2.Бобур Асқаров, 72), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (18.Сильванус Нимели, 63), 23.Егор Кримец (6.Беҳзод Шамсиев, 81), 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов (27.Асилбек Жумаев, 63).

Захира: 86.Даврон Мерганов, 5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 22.Жавоҳир Жўраев.

ОгоҳлантиришларДамьян Крайишник (27), Абубакрризо Турдиалиев (90+3).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+3. Турдиалиев тўпни ён чизиқдан киритишга халақит қилгани учун огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди. 

89. "Локо" тўпга эгалик қилган ҳолда секин-аста ҳужум ташкил этмоқда. 

84. Локомотив"да алмаштириш: Абдурашидов ўрнига Турдиалиев туширилди.

81. "Сурхон"да ўзгариш: Кримец ўрнига Шамсиев туширилди.  

81. Зарба! Сайдазимовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

80. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтиб, ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қилишмоқда. 

75. ГОЛ! Турсуновнинг пасидан сўнг Абдулазизхон Абдурашидов яқин масофадан дарвозани ишғоли қилиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

73. "Локомотив"да алмаштириш: Крайишник ўрнига Мубараков ўйинга қўшилди. 

72. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Плетнёв ўрнига Асқаров, Ҳошимов ўрнига Сайдазимов тушди.  

70. Зарба! Булатовичнинг акробатик зарбаси дарвозабонга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. 

68. Уууух! "Локо" вакилининг бош билан берган зарбасини Йўлдошев қайтарди! 

67. Санжар Турсуновнинг одатий узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

64. "Локомотив"да ўзгариш: Сардор Абдунабиев ўрнига Иззатилла Абдуллаев майдонга тушди. 

63. "Сурхон"да 2 та ўзгариш: Каримов ўрнига Жумаев, Абдураҳмонов ўрнига Нимели туширилди.

61. Зарба! "Локо" футболчисининг зарбасидан сўнг Дилшод Йўлдошев сергак турганини кўрсатди. 

58. Сардор Абдунабиев қанотда фаоллик кўрсатганига қарамай, ҳимоячи унинг ўтиб кетишига йўл қўймади, "аут".

55. Улуғбек Ҳошимов жаҳл қилиб, тўпни тепиб юборди ва сариқ карточка олди. Аввалроқ ҳакам у офсайдда қолганини қайд этган эди. 

54. Егор Кримец Крайишникка нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

49. "Локомотив" вакилларининг стандарти гол билан якунланиши мумкин эди, аммо бош билан берилган зарба бироз ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

45+4. Уууух! Санжар Турсуновнинг акробатик зарбаси анча муваффақиятсиз чиқди. 

45+2. Зарба! Улуғбек Ҳошимов жуда ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.

45+1. Зарбааа! Иван Рогачнинг яқин масофадан бош билан берган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Сардор Абдунабиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Дилшод Йўлдошев қийинчиликсиз тўпга эга чиқди. 

40. Иван Булатовичга тиббий ёрдам зарур. Шу боис Достон Турсунов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

39. Улуғбек Ҳошимов қанотдан олдинга интилаётган Муҳаммаданас Ҳасановга нисбатан фоль ишлатди. 

34. Ууух! Санжар Турсуновнинг айланма зарбаси устунга тегиб қайтди, "Локо"нинг бошқа бир аъзоси зарба йўллади, аммо унинг йўлига Беҳруз Шайдулов тўғаноқ бўлди. 

32. Беҳруз Шайдуловнинг пасидан сўнг Улуғбек Ҳошимов тўпни оёқ билан дарвозага йўналтириб қўйди, ноаниқ.

27. Крайишник Ҳумоюн Шербўтаевга тирсак билан зарба бериб юборгани учун огоҳлантирилди. 

24. Зарбааа! Улуғбек Ҳоўимовнинг чамаси 18 метрдан берган кучли зарбасини Абдужалилов қайтарди. Ажойиб сэйв! 

23. Дилшод Комиловнинг Булатовга берган узатмасидан кейин тўп бир йўла майдонни тарк этди.

19. Зарба! Санжар Турсуновнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. Футболчи тўр рикошет орқали майдондан чиқиб кетганини иддао қилмоқда. 

16. Энди Муҳаммаданас Ҳасанов ўнг қанотдан олдинга борган Асадбек Каримовни йиқитди. 

15. Неъматхонов қанотда "Локо" ҳужумчисига нисбатан қоидани бузди, жарима белгиланди. 

11. ГОЛ! Дмитрий Плетнёвнинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди – 0:1! 

9. Неъматхонов Булатовичга нисбатан қоидани бузди, россиялик футболчига бу ёқмади ва ўртада бироз тортишув юзага келди. 

8. "Локо"нинг қарши ҳужумлари тобора хавфли тусга кириб боряпти. 

5. Зарбааа! Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини Дилшод Йўлдошев қайтаришга эришди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да бошланади.

Rating: +2   

Comments

+2   
27 may 21:33:22
1981surhon
Тренер мос тушмаяпти сурхонга, заменада полной хато килди. Куркок тренер экан
   
27 may 21:08:34
Бектошев
Reply to comment by dessi anvar
санжар турсунов билан анзур исмоилов секин футболдан кетса ҳам бўлади , ками қолмади , термадаги фаолиятинглар учун раҳмат , энди буёғига ёшлар эплашади , уят деган нарса ҳам бор , клубда жой занят қималаринг , ёшлар ўсиши керак
Жасур Хасанов, хам ўйнаяпти Бухорода 42 ёш
   
27 may 20:58:40
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
1:1 лар тури
   
27 may 20:53:20
bekaka
Тошкент дербиси деса булаверади
   
27 may 20:25:58
Abdusalom Mirzayev
Кримец деган халиям борми, Сурхонда нима бор.
   
27 may 20:12:10
Shuxrat Nabiyev
Reply to comment by dessi anvar
санжар турсунов билан анзур исмоилов секин футболдан кетса ҳам бўлади , ками қолмади , термадаги фаолиятинглар учун раҳмат , энди буёғига ёшлар эплашади , уят деган нарса ҳам бор , клубда жой занят қималаринг , ёшлар ўсиши керак
Булар Тони Кроссдай булолмайди хали булар ПРО лигадаям 49 ёшгача боришар лекин буларг талаб хам Борда айб рахбарларга ва тренерларда
   
27 may 19:10:02
Мирхан
БУГУН ХАКАМЛАР ХАММА НАРСА КИЛИШАДИ ЛОКОМОТИВ ЮТИШИ УЧУН
   
27 may 18:47:03
Ismoil Tolibov
SURXON BOS GAZNI
   
27 may 18:43:48
dessi anvar
санжар турсунов билан анзур исмоилов секин футболдан кетса ҳам бўлади , ками қолмади , термадаги фаолиятинглар учун раҳмат , энди буёғига ёшлар эплашади , уят деган нарса ҳам бор , клубда жой занят қималаринг , ёшлар ўсиши керак
   
27 may 18:02:12
Atsteyka
Силванус Нимелида жароҳат борми заҳирада қолаяпти
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика