Latest news

23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Сергей Лушчан: “Зоб Оҳан"га қарши ўйин учун тайёрлаган режамиз бор" News

Сергей Лушчан: “Зоб Оҳан"га қарши ўйин учун тайёрлаган режамиз бор"

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан ва клуб аъзоси Нурулло Тўхтасинов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эртанги ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Бизга осон бўлмайди, аммо бунинг учун ҳаракат қиламиз. “Бунёдкор” ёшларга ишонишда давом этади, улар ўзбек футболининг келажаги. Акрам Комилов қизил карточкаси туфайли бўлажак ўйинни ўтказиб юборади. Элдор Шомуродовда бироз чарчоқ аломатлари бор. Бундан ташқари, у терма жамоа олдида турган муҳим ўйин учун жалб қилинган. Эртага нима бўлишини фақат вақт кўрсатади.

Бўлажак ўйин учун тайёрлаган режамиз бор. Бундан ташқари бошқа режалар ҳам тузиб қўйганмиз. Аммо улар ҳақида ҳозир айта олмайман. Барчаси эртага майдонда намоён бўлади”, – деди Сергей Лушчан.

“Бунёдкор” эртага фақат ғалаба учун майдонга тушади. Жамоа бунга тайёр, ички муҳит ҳам яхши. Шунинг учун эртанги баҳсда муваффақиятга эришмоқчимиз. “Зоб Оҳан”дан қўрқмасдан ҳаракат қиламиз”, – дея ўз фикрини билдирди Нурулло Тўхтасинов.   

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” беллашуви эртага, 13 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика