Latest news

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  5 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  27 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  27 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  5 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Сергей Кучеренко: “Янги мавсумда мухлислар учун қулайликлар яратилади” News

Сергей Кучеренко: “Янги мавсумда мухлислар учун қулайликлар яратилади”

“Насаф” бош менежери Сергей КУЧЕРЕНКО клуб матбуот хизматига янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- 2019  йилги мавсум учун ҳар жабҳада муносиб тайёргарлик  тайёргарлик кўришга интилаяпмиз.  Хабарингиз бор,  ўн нафар футболчиларимз ОТЖ га таклиф қилинганидан сўнг Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги бош жамоамиз йиғинни дастлаб Қаршида, ҳозир эса пойтахтда олиб бормоқда. Биз эса  ташкилий масалар бўйича шуғулланмоқдамиз. Хусусан асосий таркиб ўқув-машғулотлар йиғини базасида реконструция ишлари тугалланди. Ёшларимизнинг Батош қўрғончасидаги   базасида нафақат ўринбосарлар жамоаси, балки меҳмон жамоа учун ҳам   янги қулайликлар яратилмоқда.

- Ўринбосарларимиз жамоасининг тайёргарлиги ҳақида ҳам фикрларингизни билмоқчи эдик...

- Ўринбосарларимиз 26 январдан ўз қароргоҳларида йиғилиб икки маҳалдан машғулот олиб боришмоқда.  Ўтган мавсум U-18 жамоасининг асосий ўзаги ўринбосарларимиз таркибига келиб қўшилишди. Хусусан ўринбосарлар мураббийлари штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Шу кунгача “Насаф” футбол мактабида фаолият юритган Элдор Мойлиев эндиликда Зафар Ҳолмуродов билан биргаликда ёшларимизни тарбиялашади. Ўринбосарларимиз ҳозир Қаршида “Вилоят  ҳокими кубоги-2019”да қатнашишмоқда. Бу мусобақа ўринбосарларимиз учун мавсум тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

- “Марказий” стадионда ҳам таъмирлаш ишлари давом якунига етай деб қолди...

- Стадионимиз Республикадаги энг кўзга кўринган ўйингоҳлардан бири ҳисобланади. Бундай стадионни бунёд этиш осон эмас, уни ажойб ҳолда сақлаш унданда қийин иш. 2019 йилги мавсумга  тайёргарлик ишлари нафақат жамоаларимизда, балки муҳташам стадионимизда ҳам давом этмоқда. Майдон ҳолатини  сақлаш учун керакли минерал ўғитлар билан ишлов бериб ёпиб қўйганмиз. Бу йилги мавсум учун мухлисларга янгидан-янги қулайликларни яратишни режалаштирганмиз.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика