Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди
25 sep 2025 16:08
News
Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди
"Навбаҳор" бош мураббий Сергей Лушчан билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушчан ўтган мавсумнинг 2-даврасида жамоага бош мураббий этиб тайинланганди.
Унинг бошқарувида "лочинлар" Суперлигада 35 ўйин ўтказиб, 16 та ғалаба, 9 та дуранг, 10 та мағлубият, Ўзбекистон Кубоги доирасидаги баҳсларда эса 8 учрашувда майдонга тушиб, 5 та ғалаба (иккитаси пенальтилар серияси бўйича), 1 та дуранг ҳамда 2 та мағлубиятни қайд этди.
Аввалроқ Сергей Лушчан "Навбаҳор" бош мураббийи лавозимидан кетгани, жамоани вақтинча "Навбаҳор" U-21 устози Шерзод Жўраев бошқариб бориши ҳақида хабар чиққан эди.
Link :
Source : "Навбаҳор" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments