Latest news

17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  2 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  0 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  5 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0

"Sayyod.com" хайрия тадбирида 17 миллион сўм йиғди! News

"Sayyod.com" хайрия тадбирида 17 миллион сўм йиғди!

2 август, жума куни "Sayyod.com" сайти томонидан ўтказиб келинадиган хайрия тадбирида сайтимиз ўқувчиларини ҳам қатнашишга чорлаган эдик.
Оз бўлса-да, ўқувчиларимиз мазкур савобли ишда иштирок этдилар. Сардор Комилов бошчилигидаги "Sayyod.com" эса шу куни ўзи учун фантастик даражадаги маблағни йиғиб, беморларнинг соғлиғи йўлида муҳим роль ўйнайдиган 17.695.000 сўм қийматига эга қимматбаҳо дори-дармонларни харид қилди.


  • "Сайтга ташриф буюрувчилар ва ўқувчиларимдан шу бугун янада фахрландим! Сайтимиз аудиторияси мен ўйлагандан ҳам олийжаноб, меҳрибон ва энг аъло инсонлардан иборат экан! Бугунги кунда сайт орқали хайрия учун бир кунда шунча пул йиғиш фантастика! Билмадим, бошқа тв, радио ва газеталар орқали қандай акциялар ва натижаларга эришишадиғку, лекин шу сайт орқали бундай натижалар мен учун мўъжиза! Чин дилдан ҲУРМАТ ваТАШАККУР!", - дейди Сардор Комилов ўз сайтида.


Хабарингиз бор, "Sayyod.com" сайти шоу-бизнес оламида фаолият юритиб келаётган машҳурлар билан мунтазам алоқаларни йўлга қўйган. Хайрия тадбирларида уларнинг ҳам ҳиссалари катта. Айниқса, санъат олами вакилларининг фан клуб вакиллари хайрия тадбирларидан тортиб, қон топшириш акцияларигача мунтазам иштирок этиб келадилар.

Шундай экан, нима учун биз ҳам шу тадбирда иштирок этмайлик? Бундан буён сайтимиз ўқувчиларининг розилигини инобатга олган ҳолда биз ҳам энди ҳар ойнинг биринчи жумасида мазкур тадбирда қатнашамиз. Менимча, олий лига жамоаларининг ишқибозлари ғоямизни қўллаб-қувватлайдилар ва муҳтожларга ўз ҳимматларидан келиб чиқиб, хайрия ишларида иштирок этадилар.

Кейинги тадбирларда машҳур футболчиларимиз ҳам иштирок этишни мақсад қилдилар. Акция давомида турли хил қизиқарли ўйинлар ташкил қилиб, бемор ва иштирокчиларнинг кайфиятларини кўтара оламиз деган умиддамиз.

Кейинги акция 6 сентябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Омманда Иордания терма жамоасига қарши муҳим учрашувда майдонга тушади. Шу куни терма жамоамизга омад тилаган ҳолда хайрия акцияда иштирок этсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

18 август куни FIFA.uz сайти иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Мазкур тадбир давомида ўзимиз учун хайрия акцияни кичик қисмини ташкил қиламиз ва тушган пулларнинг барини, тийин-тийинигача 6 сентябрь куни "Sayyod.com" сайтига топширишни ният қилдик. Бу тадбирда Одил Аҳмедов бошчилигидаги МТЖ юлдузлари иштирок этишни режа қилдилар. Виртуал футболимизнинг энг яхши футболчилари деб топилган ўйинчилар эса ғолиб ва совриндорларга совғаларни топширадилар.

Шу ўринда ўз лойиҳаларида иштирок этиш имконини берганлиги учун "Sayyod.com" сайти раҳбари Сардор Комиловга сайтимиз ижодий гуруҳи ва ўқувчилари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!


П.С: Бу мақолани ёзишдан мақсад қилган хайрия ишни мақтаниш эмас. Аксинча, кейинги тадбирлар учун иштирокчилар сонини ошириб, беморларнинг жонига оро кириш.


Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика