Latest news

17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  4 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  30 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради News

Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради

Tags :  Red Bull
27 апрель куни Тошкент шаҳрида кўча футболи бўйича 4х4 форматдаги халқаро турнир - Red Bull Four 2 Score миллий босқичи якунланди.

Жамоалар дарвозабонларсиз, қисқартирилган майдонда, шунингдек, ўзига хос гол тизими билан ўйнашди. Австрияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган “Positive TM” жамоаси миллий чемпион бўлди.




Red Bull Four 2 Score - бу 4 дан 4 форматидаги кичик майдон футбол турнири, 10 дақиқа давомида ўтказилади, танаффуслар ва дарвозабонларсиз. Турнирнинг ўзига хослиги шундаки, ўйиннинг дастлабки ва охирги 60 сониясида киритилган голлар 2 очко келтиради. Бу йил чемпионат 25 дан ортиқ мамлакатларда ўтказилмоқда ва миллий чемпионлар сентябрь ойида Зальцбург (Австрия) бўлиб ўтадиган жаҳон финалида ўз мамлакатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.




Ўзбекистондаги турнир ғолиби финалда тажрибали "YooToo 1" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган “Positive TM” жамоаси бўлди. Энг яхши жамоа номига 63 та жамоа даъвогарлик қилди. Турнир Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтди. Энди чемпионлар Red Bull Four 2 Score Австрия жаҳон финалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.




“Ҳиссиётлар ажойиб! Ғалабадан жуда хурсандмиз. Финал ўйинидан ташқари, маънавий жиҳатдан энг оғир баҳс дўстларимиз — "Progress" жамоасига қарши ўйин бўлди”, — дейди "Positive TM" жамоасининг 25 ёшли аъзоси Руслан Веклич. — “Тақдир тақозоси билан бугун биз чемпионмиз ва жаҳон финалида байроғимиз учун фахр билан курашамиз!”




Red Bull Four 2 Score — барча даражадаги ўйинчилар учун қизиқарли футбол турнирида иштирок этиш учун ажойиб имкониятдир. Бутун дунёдан энг яхши жамоалар эштирок этадиган жаҳон финали Зальцбургда бўлиб ўтади ва улар "Ред Булл Зальцбург" клубининг уй стадионида ўйнашади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика