Latest news

19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  0 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   2 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..." News

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Қийин ўйин бўлди. Фарғонадаги ўйиндан кейин тикланиб олиш қийин эди. Кубокдаги баҳсни ҳисобга олмаяпман. Чунки унда бутунлай ёш болалар ўйнади. Майли, Худога шукур, ғалаба қозондик, энг муҳими шу. Албатта, қизил карточка туфайли биз учун ўйин бироз қийинлашди. Лекин йигитлар ўз ишларини аъло даражада бажаришди, фидойилик кўрсатиб, диққат-эътибор билан ўйнаб, гол ўтказиб юбормасдан устунликни сақлаб қолишди. Шунингдек, мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Бугун Суперлигадаги бешинчи голингизни урдингиз. Жорий мавсумда минимум нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Режа қилмайман. Мен майдонга тушганимда ҳар бир ўйинда гол уришни хоҳлайман. Худо хоҳласа, қандай бўлса шундай бўлади, бу Яратганнинг иродасига боғлиқ. Шунинг учун қанча кўп бўлса, шунча яхши. Менда бундай нарса йўқ. Биласизми, 20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин. Бироқ бу спортчига хос жиҳат эмас. 50 та бўладими, 10 тами, имкон қадар кўпроғига ҳаракат қиламан. Шунинг учун бу ерда аниқ рақам айтмоқчи эмасман.

- Голларингиз нафақат "Пахтакор", балки Ўзбекистон терма жамоасига қайтишингизни истаётган мухлисларни ҳам хурсанд қилмоқда...

- Қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасига катта раҳмат. Жуда миннатдорман. Бу мен учун ёқимли. Олдинги интервьюда ҳам айтганимдек, терма жамоага қайтиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

- Алижонов билан ҳамкорликда "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай голлар ургандингиз. Машғулотларда бундай вазиятлар устида алоҳида ишлайсизларми?

- Биз кўп нарсаларни машқ қиламиз, лекин айнан шундай ҳолатларни махсус тайёрламаймиз. Ҳар бир ўйин учун маълум режаларимиз бор ва биз уларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўйин давомида эса вазиятга қараб ҳаракат қиламиз.

Rating: +6   

Comments

+4   
28 apr 13:09:04
sardor
Игоржон БАА га уриб бер, ёрвор
+1   
28 apr 17:11:08
Shovruq88
Reply to comment by Olmaliq.uz
Paxtakor da gollar urib toʻpurar boʻlsin. Lekin termaga yoshlar kk . 33 ga boryapti. Igorjon omadingni bersin.
Aynan tajribasi kerak!!!Yoshlar ni vaqti keladi
+1   
28 apr 13:40:10
Abdugaffar Abdullayev
Омад Игарок хамиша ўзингни гўлларинг билан бизларни қувантириб юр тезроқ миллийга қайит.
+1   
28 apr 13:39:04
Бахтиёр Ашуров
Газа газуй Игоржон!
   
29 apr 00:03:44
Barcelona Champion
Reply to comment by Александр Гейнрих
Арабларга голлар урамиз, БАА да давру даврон сурамиз, Худо хохласа дустим Игорь, Мундиалга бирга борамиз
Саша.... Озингмисан???
   
28 apr 20:26:22
Fayzulla Makhkamov
Последний Словян ГЕРОЙ в Узбекистане
   
28 apr 20:00:05
Александр Гейнрих
Арабларга голлар урамиз,
БАА да давру даврон сурамиз,
Худо хохласа дустим Игорь,
Мундиалга бирга борамиз
   
28 apr 19:58:13
Александр Гейнрих
Арабларга голлар урамиз,
БАА да давру даврон сурамиз,
Худо хохласа дустим Игорь,
Мундиалга бирга борамиз
   
28 apr 15:12:45
Olmaliq.uz
Paxtakor da gollar urib toʻpurar boʻlsin. Lekin termaga yoshlar kk . 33 ga boryapti. Igorjon omadingni bersin.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика