Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  13 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  21 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  27 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат" News

Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун "Бухоро"га қарши баҳсда ҳозирги кундаги асосий ва оптимал таркибимиз майдонга тушди. Кубок ўйинида "Оқ-тепа"га қарши кейинги баҳс сунъий майдонда бўлади, шу сабабли таркибда ўзгаришлари бўлиши аниқ.

Русланбек Жиянов ва Алишер Одиловнинг эса Олий ўқув юртида имтиҳони бор. Балки улар ҳам майдонга тушишмаса керак.

Педро жамоага мослашиб бормоқда, аммо ҳозирча тил борасида ўртада катта "жарлик" бор. Шу сабаб ҳозирда Ўринбоев ўйнамоқда. Забиҳилло йигитларни руҳлантира олади, керак пайтда уришиб ҳам туради.

Азим Аҳмедовнинг ўтган йилдан қолган жароҳати безовта қилди, шу боис бугун тушмади. Жароҳат олган Мирзоҳид Ғофуров ва Музаффар Мўминов индивидуал тарзда тикланишмоқда.

Масалан ўтган турларда "Сурхон"га ютқазгандик. Ўша баҳсда биз ёмон ўйнамадик, шунчаки рақиб биздан зўр ўйнади. Ҳар жабҳада биздан устунлик қилишди ва ғалаба қозонишди. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди. Ўша ёмон ўйинда ҳам бизда ғалаба учун имкониятлар бўлганди, агар ютганимизда ҳам ўша ғалабадан мен маза қилмасдим", - деди Сергей Лушчан.





Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика